

Кеча "матрасчилар" ўз майдонида Ла Лиганинг 7-тури доирасида "Реал"ни мағлуб этишди (2:1). Мадрид дербисида Мигель Анхель Ортис Ариас бош ҳакам сифатида ишлади.
Ўйиндан сўнг "қаймоқранглилар" бош мураббийи Жозе Моуринью матбуот анжуманига "Атлетико" футболчиларининг "Реал" ўйинчиларига нисбатан ишлатган қўполликлари тасвирланган суратларни чоп эттириб олиб келди ва ҳакамлик ҳақида бир қатор кескин фикрларни билдирди: "Ҳакам 41 ёшда, унда дерби учун тажриба етишмади. У фақат кичик ўйинларда ишлаган кучсиз ҳакам. Ҳакамлар қўмитасини табриклайман", "Биз шунчаки кулгили нарсаларни кўрдик — “Осасуна”га урилган голнинг бекор қилиниши, “Барса”нинг пенальтиси. Лига менсиз ўзгаргандир деб ўйлагандим, аммо йўқ", Ромеро ва Ли Кан Иннинг фоллари ҳақида: "Иккита аниқ қизил карточка, ҳакамлар қўмитаси хурсанд бўлиши керак. Рефери босимни кўтара олмади — у ҳатто халқаро ўйинларда ҳам ишламайди", Хёйсеннинг четлатилиши ҳақида: "Кийиниш хонасида фол жарима майдони ташқарисида бошланганини айтишди — унда бу қизил ва 0:0. Аммо биринчи бўлимда 11 киши 9 кишига қарши бўлиши керак эди, кейин эса... мўъжизалар бўлмайди", Негрейра ҳақида: "У энди йўқ-а, тўғрими? Ёки у ҳали ҳам ўша ердами? Агар у йўқ бўлса, демак лига Негрейра томонидан булғанмаган".
Бугун "Атлетико" португалиялик мутахассиснинг матбуот анжуманида суратларни кўрсатиб тургани акс этган фотони принтерда чоп этди ва унга шундай изоҳ қолдирди: "Ҳакамларга нисбатан босим ўтказишни ҳозироқ тўхтатинг".
Икки соатдан сўнг "Атлетико"нинг X саҳифасида янги пост пайдо бўлди: "Бу мавсумда янги чорлов — Ла Лигасиз уч ҳафта. Бу мавсумда улар жуда эрта бошлашди". Клуб айланаётган тишли ғилдираклар тасвирини эълон қилиб, остига "механизм ишга тушди" деб ёзиб қолдирди.
Шунингдек, клуб хэштег кўринишида ўз чақириғини такрорлади: "Ҳакамларга нисбатан босим ўтказишни ҳозироқ тўхтатинг".




