Мусиала қачон майдонга қайтади?

Sherzod Nurmatov
20 окт 2026, 13:00
"Бавария" ярим ҳимоячиси Жамол Мусиала сентябрь ойида Германия терма жамоаси ихтиёрида олган сон жароҳатидан сўнг сафга қайтишга яқин турибди.

Манба хабарига кўра, Мусиала Чемпионлар Лигаси умумий босқичининг 3-туридан ўрин олган "Арсенал"га қарши учрашувни ҳамда Бундеслиганинг 7-тури доирасидаги "Фрайбург" билан ўйинни аниқ ўтказиб юборади. Унинг қайтиши Германия Кубоги доирасида "Магдебург"га қарши (28 октябрь) ёки Бундеслигада Дортмунднинг "Боруссия" жамоаси билан баҳсда (31 октябрь) юз бериши мумкин.

23 ёшли ярим ҳимоячи сентябрь ойида Германия миллий жамоаси лагерида шикастланганди. Унга сон мушак тўқимасининг йиртилиши ташхиси қўйилган.

Мусиала 2026/27 йилги мавсум "Бавария" сафида 4 та учрашувда майдонга тушиб, 2 та гол урди ва 1 та голли узатмага муаллифлик қилди.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Sky Sports