

"Мен ишонаман, Германия терма жамоасида ҳаммаси яхши бўлади! Юлиан — жуда истеъдодли мураббий, бизда эса жуда кучли футболчилар бор", — деб Клоппнинг сўзларини N-TV келтиради.
Эслатиб ўтамиз, Германия терма жамоаси кейинги учрашувини бугун, 13 октябрь куни, 2026 йилги Жаҳон чемпионати саралаш босқичининг тўртинчи тури доирасида Шимолий Ирландия терма жамоасига қарши ўтказади. Ушбу беллашув Белфаст шаҳрида бўлиб ўтади



