

COPE хабарига кўра, "қаймоқранглилар" келаси ёзда ўз тарбияланувчисини қайтариш учун 80 миллион евро тўлашга тайёр. Журналист Мельчор Руиснинг таъкидлашича, клуб яқин трансфер ойнасида ушбу битимни амалга оширишга қатъий қарор қилган.
Эслатиб ўтамиз, ўтган мавсумлар оралиғида "Комо" 22 ёшли хавбекка бўлган ҳуқуқларни "Реал"дан 60 миллион еврога сотиб олган эди. Бунгача Италия клуби футболчини 6 миллион евро эвазига ижарага олганди.
Жорий мавсумда Нико Пас А Серия ва Чемпионлар лигасида 14 та ўйин ўтказиб, олтита гол ва саккизта голли узатмага муаллифлик қилди.



