"Манчестер Юнайтед" тўрт нафар мухлисни стадионга киришдан маҳрум қилди

20 ноя 2026, 00:55
"Манчестер Юнайтед" Чемпионлар лигаси доирасида "Олд Траффорд" стадионида "Рома"га қарши ўтказилган учрашув (3:2) вақтида майдонга теннис тўпчаларини ташлаган тўрт нафар мухлисга клуб ўйинларига ташриф буюришни тақиқлади.

Мухлислар ушбу акцияни Англия клуби эгаларига қарши норозилик белгиси сифатида уюштирган.

The Athletic нашри хабар беришича, мухлислардан камида бирига уч йил давомида ўйинларга келиш тақиқланган. "Манчестер Юнайтед" бундай хатти-ҳаракатларга кўз юмиб бўлмаслигини таъкидламоқда. Клуб майдонга ташланган буюмлар футболчиларнинг соғлиғига зарар етказиши мумкинлиги сабабли бу масалада қатъий позицияда туриши керак, деб ҳисоблайди.

Ўхшаш янгиликлар

Манба: The Athletic