Мудрик "Челси"га ўтиш олдидан жиддий алданганини ва қарздор бўлиб қолганини маълум қилди

20 ноя 2026, 00:35
Михаил Мудрик "Челси"га ўтиш жараёнида агентлари томонидан алданганини маълум қилди.

"Аслида мен "Арсенал"га ўтишни хоҳлаганман. Аммо агентим менинг эмас, фақат ўз манфаатларини ҳимоя қилганини кейин тушундим. Унинг асосий мақсади кўпроқ пул ишлаш бўлган.

Мен ҳужжатларни ўқимасдан имзолардим, чунки одамларга ишонардим. Бир марта шартномани ўқимоқчи бўлганимда, агентим ва унинг ёрдамчилари: “Нима, бизга ишонмайсанми? Ҳаммасини ўзимиз ўқиб чиқдик”, дейишган.

"Челси"га ўтганимдан кейин агентлар келишувимизга кўра катта бонус олишди. Уларнинг улуши тахминан 6 миллион евро бўлиши керак эди. Менга эса 4 миллион евро атрофида бонус берилиши айтилган, унинг бир қисми менга ваъда қилинганди. Аммо бу пуллар фақат ваъда бўлиб қолди.

Энг ёмони, агентлар олган бонус учун солиқни ҳам мен тўлашимга тўғри келди. Натижада пул ишлаш ўрнига, қарздор бўлиб қолдим, судлашувларга дуч келдим.

Бундан ташқари, қандайдир жиноятчилар телефон қилиб, менга таҳдид қилишди ва ультиматум қўйишди", - деди Мудрик Дмитрий Гордонга берган интервьюсида.

Ўхшаш янгиликлар

Манба: The Athletic