"Реал" асосий ярим ҳимоячиси билан шартномани узайтирди

19 ноя 2026, 21:19
"Реал" ярим ҳимоячи Орельен Чуамени билан шартномани узайтириш бўйича келишувга эришди.

Янги шартнома 2032 йил 30 июнга қадар амал қилади.

26 ёшли Чуамени 2022 йилнинг ёзида "Монако"дан "Реал"га ўтган. Унга қадар футболчи "Бордо" жамоасида ҳам тўп сурган.

Жорий мавсумда у мадридликлар сафида 10 та учрашувда майдонга тушиб, 1 та голли узатмани амалга оширди.

Чуамени Испания клуби таркибида 8 та совринни қўлга киритган. Улар орасида Чемпионлар лигаси ва Испания чемпионлиги ҳам бор.

Франция терма жамоаси сафида эса 50 та ўйин ўтказиб, 3 та гол урган ва 4 та голли узатмани амалга оширган.

Ўхшаш янгиликлар

Манба: realmadrid.com

Сўнгги янгиликлар

Барча ›