

Футболчининг клуб билан амалдаги шартномаси 2029 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган. Бу ҳақда Sport.es нашри хабар бермоқда.
Манба маълумотларига кўра, 23 ёшли ярим ҳимоячи шартнома узайтирилганидан сўнг бир мавсум учун 20–25 миллион евро маош ола бошлайди. Ҳозирда англиялик футболчининг маоши 15 миллион евродан ошмайди.
Беллингем 2023 йилнинг ёзидан буён "Реал" шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. Жорий мавсумда ярим ҳимоячи барча мусобақалар доирасида 16 та учрашувда иштирок этиб, 5 та гол ва 4 та голли узатма муаллифи бўлди.
Transfermarkt портали маълумотларига кўра, футболчининг бозор қиймати 160 миллион еврони ташкил этади.



