

Унинг йиллик маоши 28,3 миллион долларни ташкил этади — бир йил аввал у 20,45 миллион доллар олар эди. Бу ҳақда ESPN хабар бермоқда.
Манба маълумотларига кўра, Мессидан ташқари МЛСда яна тўрт нафар футболчи камида 10 миллион доллар ишлаб топади. Бу ўйинчилар қаторига Роберт Левандовски ("Чикаго Файр") — 19,51 миллион доллар, Антуан Гризманн ("Орландо Сити") — 13,94 миллион доллар, Сон Хён Мин ("Лос-Анжелес") — 11,25 миллион доллар ва Бриль Эмболо ("Атланта Юнайтед") — 10,81 миллион доллар киради.
Месси учун кўрсатилган сумма унинг фақат ўйин учун оладиган даромадини акс эттиради. Аввалроқ футболчининг йиллик умумий даромади 70–80 миллион долларни ташкил этиши хабар қилинган эди.



