UZ

Сўнгги янгиликлар

15:52"Бавария" Бундеслиганинг иккинчи тўпурарини ҳам ўз сафида кўрмоқчи   0 15:35ПРО-Лига. "Арал" - "Шўртан" (Онлайн натижа)  3 15:16Эшитдик-да! "Навбаҳор" футболчилари ҳам 3 ойдан бери маош олишмаяпти  5 14:36ПРО-Лига. "Машъал" – "Бухоро": Асосий таркиблар маълум  1 13:17Неймар жароҳати ҳақида: "Шифокорлар мени огоҳлантиришганди"  2 12:49Анчелотти: "Реал" ўзининг "Олтин тўпини" 1 июнь куни ютиб бўлган"  6 12:25"Ал Райян" бош мураббийи ўтган мавсум ўзбек клуби сабабли ОЧЛдан қуруқ қолган эди  2 12:00ПРО-Лига. Бугун етакчилар жанги гувоҳи бўламиз  3 11:45"Насаф"ни чемпион қилган ўйинлар  9 11:22Рой Кин: "Манчестер Юнайтед" — шунчаки ўртамиёна клуб"  3 10:50Мареска: "Челси" АПЛнинг энг кучли таркибларидан бирига эга"  1 10:23Слот: "Салоҳнинг ўйинида пасайиш кутманг"  3 09:56"Арсенал" Муҳаммад Қуддусни сотиб олмочқи   2 09:28Мората Ямални Месси ҳамда Роналдуга солиштирди  13 09:00Элит ОЧЛ. Бугун "Пахтакор" "Ал Райян" билан куч синашади  35

Йорн Андерсен: "Гонконг, Япония ва Ўзбекистон ўртасидаги даража катта тавофутга эга" Янгиликлар

Йорн Андерсен: "Гонконг, Япония ва Ўзбекистон ўртасидаги даража катта тавофутга эга"

Гонконг U-23 бош мураббийи Йорн Андерсен Осиё ўйинлари доирасида 3-ўрин учун ўтказилган Ўзбекистонга қарши учрашувдан сўнг матбуот анжуманида иштирок этди.

"Йигитлар қўлларидан келганини бажаришди. Ярим финал ва учинчи ўрин учун баҳс учун ўтказилган ўйин шуни кўрсатдики, Гонконг, Япония ва Ўзбекистон ўртасидаги даража катта тавофутга эга. Иккала рақибга қарши биринчи бўлимларда деярли тенгма-тенг ҳаракат қилдик. Камчиликларни тузатиш борасида ҳаракат қиламиз.

Кучли жамоаларга қарши бутун ўйин давомида тенгма-тенг ҳаракат қилиш қийин, шогирдларим 90 дақиқа давомида кучини сақлай олмади. Жамоа ҳали бутун ўйин давомида тез ва шиддатли ўйин ўтказишга қодир эмас.

Осиёнинг етакчи жамоалари билан рақобатлашиш учун Гонконг Суперлигаси юқори интенсивликка эга бўлиши, маҳаллий футболни ривожлантириш ҳамда футболчиларга яхши маош тўлаш лозим.

Жамоани жуда кўп мухлис қўллаб-қувватлади. Гонконг футбол ассоциацияси ҳам ҳар томонлама кўмак берди. Мамлакатда футбол ривожланмоқда.

Гонконг учун тўртинчи ўрин тарихий натижа саналади. Кучли жамоаларга қарши тавофут қисқарди. Келгусида юқори даражага чиқиш учун астойдил ҳаракат қилишимиз лозим. Бунга фақат мамлакат чемпионати даражасини ошириш орқали эришиш мумкин. Сўнгги икки ўйиндаги мағлубиятга қарамай, шогирдларимдан кўнглим тўлди", – деди германиялик мутахассис.

Рейтинг: +11   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика