Суперлига. "Насаф" "Машъал" билан муроса кўчасини танлади

Sherzod Nurmatov
22 июл 2026, 21:59
Суперлига 13-туридан ўрин олган баҳс якунига етди.

Суперлига

13-тур

"Машъал" – "Насаф" 1:1

Қарши. “Марказий” стадиони. 20:00

Голлар: Страхинья Бошняк (Шерзод Файзиев) 18’ – Сардор Баҳромов (Зафармурод Абдирахматов) 39’

Бош ҳакам: Равшан Абдувоҳидов

Қанот ҳакамлари: Сардор Ҳакимов, Фарҳод Усмонов

Захира ҳаками: Умиджон Нутфуллоев

Назоратчи: Олег Дачев

VAR: Жасур Мухторов

AVAR: Ислом Азимов

Комиссар: Даврон Иброҳимов

“Машъал”: 35.Достонбек Тўхтабоев (73.Владислав Русанов, 46), 2.Зафарбек Акрамов, 4.Страхинья Бошняк, 8.Сардор Абдураимов, 9.Иброҳим Ғанихонов (77.Иззатилло Абдулҳақов, 61), 10.Ҳумоюн Муртозаев (11.Маҳмуд Жўрабоев, 69), 18.Илҳомжон Абдиғаниев (5.Комил Тожиддинов, 61), 19.Тохир Тўхтасинов, 28.Эргаш Исмоилов, 37.Шерзод Файзиев, 94.Фарруҳ Иброҳимов (50.Драго Бумбар, 46).

Захира: 7.Влатко Стояновски, 40.Руҳиддин Холматов, 45.Суҳробжон Пармонқулов, 70.Азизбек Чориев.

“Насаф”: 1.Абдувоҳид Неъматов, 4.Акром Комилов (23.Дилшод Муртазаев, 77), 5.Ғолиб Ғайбуллаев (32.Қувончбек Хушвақтов, 81), 6.Сардор Баҳромов (18.Бекжон Раҳматов, 77), 7.Аденис Шала (2.Алибек Давронов, 71), 8.Зафармурод Абдирахматов, 10.Бобир Абдихолиқов, 14.Шароф Муҳитдинов, 15.Ойбек Рустамов, 17.Муродбек Раҳматов (80.Даврон Усмонов, 81), 92.Умар Эшмуродов.

Захира: 21.Самандар Муратбаев, 22.Диёрбек Абдуназаров, 27.Яшнарбек Бердираҳмонов, 76.Зафар Саъдуллаев.

Огоҳлантиришлар: Иброҳим Ғанихонов (60), Бекжон Раҳматов (86).


УЧРАШУВ ЯКУНЛАНДИ!

90+3. Русанов ноқулай йиқилгани учун бироз майдонда ётди.

90. Иккинчи таймга 4 дақиқа қўшилди.

87. Тўқнашувда жабрланган Эргаш Исмоиловга тиббий ёрдам кўрсатилди.

86. Бекжон Раҳматов рақибга нисбатан қўпол ҳаракат қилгани боис огоҳлантирилди.

85. Хушвақтов қанотдаги шеригини таъминлайман деб, тўпни анча қаттиқ тепиб юборди…

83. Зарбаа! Рустамовнинг узоқдан берган кучли зарбаси манзилга аниқ бормади.

81. “Насаф”да 2 та алмаштириш: Ғайбуллаев ўрнига Хушвақтов, Раҳматов ўрнига Усмонов ўйинга қўшилди.

80. Эргаш Исмоилов катта тезликда қарши ҳужумга қочиб кетди, аммо сўнгги паллада шеригини пас билан таъминлай олмади.

80. Ууух! Мурод Раҳматовнинг кучли зарбаси ҳимоячиларга тегиб қайтди.

77. “Насаф”да 2 та ўзгариш: Комилов ўрнига Муртазаев, Баҳромов ўрнига Раҳматов туширилди.

76. Зарбааа! Комил Тожиддиновнинг кучли зарбасини Неъматов бартараф этди.

74. “Насаф”да ўзгаришлар бўлиши кутилмоқда. Бердиев 2 нафар футболчини олдига чақирди.

72. Муҳитдиновнинг узатмасидан сўнг жарима майдончаси ичида Давронов тўпни қабул қилиб олди ва зарба берди, ноаниқ. Энг қизиғи, Алибек ҳужум марказига – Бобир Абдихолиқов ёнига жойлашди.

71. “Насаф”да алмаштириш: Шала ўрнига Давронов баҳсни давом эттиради.

69. “Машъал”да алмаштириш: Муртозаев ўрнига Жўрабоев тушди.

68. Ууух! Ойбек Рустамовнинг олисдан йўллаган зарбаси анча хавфли, бироқ сал ноаниқ кетди.

64. Муҳитдиновнинг пасидан сўнг тўп майдонни тарк этди, шериклари тўпг эга чиқолмади.

61. “Машъал”да 2 та алмаштириш: Абдиғаниев ўрнига Тожиддинов, Ғанихонов ўрнига Абдулҳақов майдонга тушди.

60. Ғанихонов тўпни қўли билан ўйнагани учун сариқ карточка олди.

59. Зарба! Абдихолиқовнинг жаримадан берган зарбасидан сўнг тўп жонли деворга тегди.

57. Зарбаа! Тўхтасиновнинг ҳаволатиб ошириб берган тўпини Исмоилов дарвозага киритишга ҳаракат қилиб кўрди, ноаниқ.

55. Зарба! Комиловнинг узатмасидан сўнг Абдихолиқов бош билан зарба берди, ноаниқ.

53. Зарба! Муҳитдинов олисдан зарба берди, у кутилганидек кучли чиқмади.

51. Ууух! Комиловнинг ҳаволатиб амалга оширган узатмасидан сўнг Муҳитдинов бош билан ноаниқ зарба йўлди.

49. Комиловнинг пасидан сўнг Баҳромов тўпни тўхтатмасдан дарвозага йўналтирмоқчи бўлди, аммо уриниш муваффақиятсиз чиқди.

46. Иккинчи тайм бошланди!

46. “Машъал”да 2 та ўзгариш: Тўхтабоев ўрнига Русанов, Иброҳимов ўрнига Бумбар туширилди.

Биринчи бўлим ниҳоясига етди. Ҳозирча ҳисоб — 1:1. Танаффус!

45. Биринчи бўлимга 3 дақиқа қўшиб берилди.

45. Зарбаа! Абдирахматовнинг кучли зарбасидаг сўнг тўп рикошет орқали майдонни тарк этди, бурчак зарбаси.

44. Тўп жарима майдончаси ичида Тўхтасиновнинг қўлига тегди, VAR вазиятни кўриб чиқди ва қўл табиий ҳолатдалигини инобатга олиб, пенальти йўқлигини маълум қилди.

42. Ғанихонов Эшмуродовга нисбатан қўпол ҳаракат қилди, ҳакам уни оғзаки огоҳлантирди.

39. ГОЛ! Сардор Баҳромов кутилмаганда ён қанотдан зарба йўллаб дарвозани ишғол этди, дарвозабон яқин бурчакни ёполмади — 1:1!

36. Зарба! Комиловнинг олисдан йўллаган зарбасига аниқлик етишмади.

34. Комилов қанотда Ғанихоновга нисбатан қоидани бузди.

32. Зарбааа! Муҳитдиновнинг жаримадан йўллаган зарбасидан кейин тўп жонли деворга тегиб қайтди.

31. Шала жарима майдончаси ичига ёриб кираётганида йиқитилди, қаршиликларда стандарт вазият.

27. “Машъал” ҳимояда тартибли ўйнади, аммо тўпни олдинги чизиққа узатишда оқсади.

24. Футболчиларга сув ичиб олиш учун вақт берилди.

23. Зарбаа! Муҳитдиновнинг жарима зарбаси орқали оширган тўпини Комилов боши билан дарвозага йўналтирди, Тўхтабоев ўз ўрнида!

20. Абдирахматов ҳаводан пас узатишга уринди, бироқ анча ноаниқ.

18. ГОЛ! Абдураимовнинг жарима зарбасидан ошириб берган тўпидан сўнг Файзиев боши билан шеригини тўп билан таъминлади, уни Страхинья Бошняк боши билан дарвозага киритди — 1:0!

17. Ғанихонов ҳаводаги курашда майдонга ноқулай йиқилди, унга тиббий ёрдам кўрсатилди.

16. Ууух! Баҳромовнинг кучли зарбасидан кейин тўп дарвоза тўсинига тегиб қайтди. Қайтган тўпни Абдихолиқов дарвозага йўналтиришга уринди, аммо зарба кучсиз чиқиб қолди.

11. Ууух! Эшмуродовнинг бош билан берган зарбасидан сўнг тўп дарвоза тўсинига тегиб қайтди, шундан сўнг Абдихолиқов ҳам бош билан тўпни дарвозага киритишга ҳаракат қилди, бироқ бу ҳолатда Муртозаев жамоасини қутқарди.

10. Абдирахматовнинг узатмасидагн кейин тўп Тўхтасиновга тегиб майдонни тарк этди.

7. Зарба! Муҳитдиновнинг жаримадан ошириб берган тўпини Абдихолиқов дарвоза томон йўналтирди, ноаниқ.

4. Бошидан зарба қабул қилиб олган Страхинья Бошнякка тиббий ёрдам кўрсатилди.

2. Ууух! Ўйин юқори темпда бошланди. Неъматов Исмоиловнинг кучли зарбасини қайтарган бўлса, Ғанихонов қайтган тўпни дарвозага киритишга уринди, аммо ҳимоячилар тўпни тўсиб қолишди.

1. Учрашув бошланди!

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›