Гонконг U-23 мураббийи мухлисларга мурожаат қилди
06 окт 2023 12:19
Янгиликлар
Гонконг U-23 мураббийи мухлисларга мурожаат қилди
Гонконг U-23 мураббийи Йорн Андерсен Осиё ўйинлари доирасида 3-ўрин учун ўтказиладиган Ўзбекистонга қарши баҳс олдидан жамоа мухлисларига мурожаат қилди.
"Қадрли гонконглик футбол мухлислари! Сизнинг кучли қўллаб-қувватловингиз бизга чуқур таъсир ўтказди. Сизларнинг далдангиз терма жамоамизнинг Осиё ўйинларида ажойиб ўйин кўрсатишига ва тарихий натижа қайд этишида ёрдам берди. Гарчанд биз олисда бўлсак-да, Ханчжоудан сизларнинг ҳайқириқларингизни эшитамиз ва ҳис қиламиз. Бронза медаль тақдим этадиган учрашувда ҳам сизларнинг кўмагингизга муҳтожмиз. Ўйлайманки, эртага энг яхши ўйинимизни намойиш этишга ҳаракат қиламиз", – деди германиялик мутахассис.
Эслатиб ўтамиз, Осиё ўйинлари доирасидаги 3-ўрин учун баҳс эртага 13:00 да бошланади.
Фикрлар