UZ

Сўнгги янгиликлар

22:15“Барселона” ва “Ювентус” “Борнмут” футболчисига қизиқмоқда  0 21:48"Арсенал" ҳимоячиси Салиба: "Мен АПЛни яхши кўраман, лекин асосий мақсадим — Чемпионлар лигаси"  0 21:21Флик Рэшфорд бўйича қарор қабул қилди  0 20:55“Манчестер Юнайтед” “Атлетико” ярим ҳимоячисини нишонга олди  0 20:24“Манчестер Сити” футболчиси январда клубни тарк этиши мумкин  3 19:54Футбол юлдузлари Рождество байрамини қандай нишонламоқда?  3 19:20Ҳатто Польша Биринчи лигаси вакили ҳам Балотелли билан шартнома имзолашни хоҳламади  4 18:49Ямаль: "Мен тун ярмида уйғониб, печенье ейиш учун эртароқ ухлайман"  7 18:20ПСЖ "Реал" асосий футболчисига фойдали шартнома таклиф қилишга тайёр  1 17:51"Челси"нинг икки футболчиси сафга қайтди ва "Астон Вилла"га қарши ўйинга тайёр  1 17:22"Манчестер Юнайтед" Семеньо бўйича муваффақиятсизликдан кейин "Лейпциг" юлдузига кўз тикди  3 16:54"Атлетико" Сёрлотни 35-40 млн евро эвазига сотишга тайёр  0 16:26"Андижон"га яна бир тажрибали футболчи келмоқда  23 15:59Расман: Драган Черан — "Андижон" футболчиси!  35 15:40Марокаш Африка Миллатлари Кубогида 1,2 млрд долларгача даромад олиши мумкин  0

"Йўқол, Эвра". Мухлислар "Марсель" ҳимоячисига ўз муносабатларини билдиришди + ФОТО Янгиликлар

"Йўқол, Эвра". Мухлислар "Марсель" ҳимоячисига ўз муносабатларини билдиришди + ФОТО

Ҳафтанинг энг катта жанжали Марселда содир бўлди.

Европа лигаси доирасида "Гимараеш"га қарши ўйин олдидан французлар ҳимоячиси Патрис Эвра унга эътироз билдириб бақирган мухлисни тепади. Шундан сўнг, УЕФА дарҳол интизомий иш очади, "Марсель" эса ана шу суриштирувлар вақтида ўйинчини клубдан четлаштирди. Ҳозирча у жамоа билан машғулот ҳам ўтказа олмайди, ўйинга ҳам туша олмайди.


"Марсель" - "Кан" (5:0) учрашуви олдидан Эвранинг кийиниш хонасидаги жойи мана шундай кўриниш олди.


Ўз навбатида, Эвра билан боғлиқ ўзига ҳос тарих трибуналарда асосий мавзу бўлди.


Асосий баннер: "Сен клубдан ҳам муҳимроқман деб ўйладинг. Сени бизнинг рангларда кўришни хоҳламаймиз. Йўқол, Эвра".



Бошқа бир баннерда шундай ёзилди: "Ўз футболкангга муҳаббат. Мухлисларга хурмат. Профессионализм. Нима, биз жуда кўп нарса сўрадикми?"



Яна бир баннерга эса инглиз тилида ёзишди: "This Game Is Over" (Бу ўйин тугали).

Бу ерда "Марсель" мухлислари енгил сўз ўйини қилишган. Боиси, Эвра ижтимоий тармоқларда юқоридаги услубда тез-тез футболни севишини ёзади (I love this game).


Эвра бундай ҳолатда қачондир "Марсель"га қайтишини тасаввур қилиш қийин.



Бу ҳозирча Эвранинг "Марсель" экипировкасидаги охирги сурати. Мухлис тепилганидан сал ўтиб олинган сурат.

Патрис Эвранинг ўзи эса вазиятга оптимистларча ёндашмоқда. Бу нарса унинг инстаграмдаги постида кўзга ташланади: "Яхши натижа ва ажойиб иш, йигитлар. Сиз билан фахрланаман. "Марсель"нинг барча ҳақиқий мухлисларига раҳмат. Мен улардан ажойиб қўллаб-қувватлашни оламан".

Рейтинг: +19   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика