Португалия терма жамоаси аъзоси фаолиятини тугатди
11 дек 2025 12:34
Янгиликлар
Португалия терма жамоаси аъзоси фаолиятини тугатди
Европа чемпиони, Португалия терма жамоаси дарвозабони Руй Патрисиу профессионал фаолиятини якунлашга қарор қилди.
Бу ҳақда "A Bola" хабар бермоқда.
Патрисиу Португалия терма жамоаси сафида 108 ўйин ўтказиб, 89 та гол ўтказган ва 53 та учрашувда дарвоза дахлсизлигини сақлаган.

Клуб даражасида Патрисиу Португалиянинг "Спортинг" жамоаси, Англиянинг "Вулверхэмптон"и, Италиянинг "Рома" ва "Аталанта" клублари, шунингдек, БААнинг "Ал-Айн" жамоалари шарафини ҳимоя қилган.
37 ёшли португалиялик дарвозабон Миллатлар Лигаси ғолиби, Европа чемпионати ва Конфедерациялар Кубогининг бронза медали соҳиби ҳам ҳисобланади. "Рома" сафида эса Конференциялар Лигаси ғолиби бўлган.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
U-23 Осиё Кубоги. Ўзбекистон U-23 терма жамоаси пенальтилар сериясида Хитойдан енгилди ва мусобақа билан хайрлашди
"Реал" Арбелоанинг дебютида Сегунда клубига мағлуб бўлиб, Испания кубоги билан хайрлашди!
Идеал дебют: Кэррикнинг илк ўйинида "Манчестер Юнайтед" "Манчестер Сити"га ҳеч қандай имконият қолдирмади
Ла Лига. "Реал" ўз майдонида "Леванте"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди
Фикрлар