UZ

Сўнгги янгиликлар

08:30"Каттақўрғон" катта футбол учун дастлабки қадамларни ташлади  0 08:01Ўзбекистонлик футболчи Косово жамоаси билан шартнома имзолади  3 07:29Ўзбекистон МТЖ аъзоси "Андижон"га ўтишга яқин  6 00:30"Реал" ёзда Пасни "Комо"дан 9 млн еврога сотиб олишга қарор қилди. Нико қайта сотилмайди  0 23:41"Реал" Карвахалга ўринбосар топди  1 23:04Хаби Алонсо "Реал"дан учта юлдузни сотиб олишни сўради  2 22:15“Барселона” ва “Ювентус” “Борнмут” футболчисига қизиқмоқда  0 21:48"Арсенал" ҳимоячиси Салиба: "Мен АПЛни яхши кўраман, лекин асосий мақсадим — Чемпионлар лигаси"  0 21:21Флик Рэшфорд бўйича қарор қабул қилди  3 20:55“Манчестер Юнайтед” “Атлетико” ярим ҳимоячисини нишонга олди  1 20:24“Манчестер Сити” футболчиси январда клубни тарк этиши мумкин  4 19:54Футбол юлдузлари Рождество байрамини қандай нишонламоқда?  13 19:20Ҳатто Польша Биринчи лигаси вакили ҳам Балотелли билан шартнома имзолашни хоҳламади  5 18:49Ямаль: "Мен тун ярмида уйғониб, печенье ейиш учун эртароқ ухлайман"  9 18:20ПСЖ "Реал" асосий футболчисига фойдали шартнома таклиф қилишга тайёр  1

Йил ўйини олдидан: "Насаф" ва "Пахтакор" голлари рақамларда Янгиликлар

Йил ўйини олдидан: "Насаф" ва "Пахтакор" голлари рақамларда

Барча кутаётган учрашувга 2 кун қолди.

Ҳозир барча Қаршидаги "Насаф" - "Пахтакор" баҳсини интиқлик билан кутмоқда.

Ўйин олдидан барча ижтимоий тармоқлар ва сайтдаги изоҳларда асосан ушбу ўйин ҳақида баҳс-мунозаралар давом этмоқда.
Биз эса Олий лиганинг 29-турида Қарши тўқнаш келадиган жамоаларнинг иккинчи даврадаги урилган голлари асосан қайси дақиқаларда киритилганига эътибор қаратамиз.

Шота Арвеладзе келганидан кейин жамоа ҳозиргача 25та гол уришни уддасидан чиқди. Голларнинг ярмидан кўпи стандарт вазиятларидан кейин киритилган.
"Пахтакор" учрашувнинг сўнгги 15 дақиқалигида энг кўп гол урган. Арвеладзе қўл остида жамоа 75-90 дақиқача бўлган вақт оралиғида 8та гол уришга эришди.
Бу жамоа асосан катта кучини ўйин сўнггида ташлаши ва жисмоний жиҳатдан 90 дақиқа бир текисда ўйнай олишидан далолат.
Шунингдек, "Пахтакор" ҳар 15 дақиқалик вақт орилиғида мунтазам гол уриб келмоқда. Ҳозирча энг кам голини (3тадан) 1-15, 30-45, 45-60 дақиқалар орасида урган.

"Пахтакор" иккинчи даврада жами 5 маротаба ўз дарвозасидан тўп олиб чиқди.

Арвеладзе бошчилигидаги жамоа асосан танаффусдан кейин гол ўтказиб юборади.

Қўйиб юборилган голларнинг 75% айнан шу вақт оралиғига тўғри келмоқда. Шунингдек, жамоа 15-30 ҳамда 60-75 дақиқаликда бир мартадан гол ўтказган.
"Пахтакор" Арвеладзе қўл остида 30-45 ҳамда 75-90 дақиқалик вақт оралиғида умуман гол ўтказмади.
Яъни, "Пахтакор" ҳар иккала таймнинг сўнгги 15 дақиқасида анча тартибли ва эътиборли ўйнамоқда.


"Пахтакор" иккинчи даврада қайси дақиқалар оралиғида гол урган?
1-15 дақиқа: 3та
15-30 дақиқа: 4та
30-45 дақиқа: 3та
45-60 дақиқа: 3та
60-75 дақиқа: 4та
75-90 дақиқа: 8та

"Пахтакор" иккинчи даврада қайси дақиқалар оралиғида гол ўтказди?
1-15 дақиқа: ўтказмаган
15-30 дақиқа: 1та
30-45 дақиқа: ўтказмаган
45-60 дақиқа: 3та
60-75 дақиқа: 1та
75-90 дақиқа: ўтказмаган



"Насаф" иккинчи даврада жами 30та тўп киритди. Рўзиқул Бердиев жамоаси 6 маротаба тезкор гол уришни уддалаган. "Насаф"нинг ушбу турдаги рақиби "Пахтакор" эса ҳозирча ўз дарвозасидан 1-15 дақиқаси оралиғида умуман гол ўтказмаган. "Насаф" эса рақиблари дарвозасига айнан шу вақт оралиғида 6 марта гол уришга эришган. Статистикага эътибор қаратадиган бўлсак, "аждарлар" фақатгина 45-60 дақиқалар оралиғида нисбатан сустроқ ўйнашган. Қолган дақиқалар оралиғида жамоа мунтазам гол уриб келмоқда.
"Насаф" энг кўп голини 60-75 дақиқалар оралиғида киритишга муваффақ бўлган. Жамоа бу вақт оралиғида иккинчи даврада жами 8 бор рақибларини ранжитган.
Шунингдек, жамоа биринчи бўлим охирида ҳам анча фаол ўйин кўрсатади. Самарадорлик ҳам шунга яраша. Жамоа бу 30-45 дақиқалар оралиғида 7 бор гол уришни уддалаган.
"Насаф" ўйин сўнггида, яъни 75-90 дақиқалар оралиғида жами 4 бор гол урган.

Қаршиликлар иккинчи даврада жами 3 маротаба ўз дарвозаларидан тўп олиб чиқишган. Голлардан бири 30-45 дақиқалар оралиғида, яна бири 60-75 ҳамда 75-90 дақиқалар оралиғида қўйиб юборилган.
"Насаф" ўтказилган сўнгги 10 учрашувда фақатгина бир маротаба гол ўтказиб юборди.


Асосан ўйинни назорат қилиш ва тўп билан муомалада бўлишни хуш кўрадиган Рўзиқул Бердиев жамоасининг мудофаа чизиғи анча мустаҳкам. Ҳужум чизиғи эса юқори самарадорликни кўрсатмоқда.


"Насаф" иккинчи даврада қайси дақиқалар оралиғида гол урган?
1-15 дақиқа: 6та
15-30 дақиқа: 4та
30-45 дақиқа: 7та
45-60 дақиқа: 1та
60-75 дақиқа: 8та
75-90 дақиқа: 4та

"Насаф" иккинчи даврада қайси дақиқалар оралиғида гол ўтказди?
1-15 дақиқа: ўтказмаган
15-30 дақиқа: ўтказмаган
30-45 дақиқа: 1та
45-60 дақиқа: ўтказмаган
60-75 дақиқа: 1та
75-90 дақиқа: 1та

Рейтинг: +25   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика