Ярмоленко "Ал Айн" билан хайрлашди

Sherzod Nurmatov
14 июн 2023
Андрей Ярмоленко энди эркин агент сифатида янги иш қидиради.

Украиналик легионернинг "Ал Айн"  билан шартномаси тугалланди.

Ярмоленко БАА клубига бир йил аввал эркин агент сифатида келиб қўшилганди. 

Вингер 33 та ўйинда майдонга тушиб, 12 та гол урди ва 6 та голли узатмага муаллифлик қилди. "Ал Айн" чемпионатда 2-ўринни банд этди, Кубок ва Суперкубокда финалга чиқди – учала мусобақада ҳам минимал даражада ютқазди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Сергей Ребров араб клуби билан хайрлашиб, Украина терма жамоаси бошқарувига келган эди.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: alainclub.ae/en