Игорь Сергеев: "Эрон? Ишончим комил, яна жиддий жанг бўлади"

Aslanov Jasurbek
17 ноя 2025
Ўзбекистон терма жамоаси ҳужумчиси Игорь Сергеев Ал Айн шаҳрида ўтказилаётган "Ал Айн Халқаро Кубоги-2025" турнири ҳақида фикр билдирди.

"Турнир ҳақида қисқа гапирадиган бўлсам, 2та ўйиндан иборат бўлган мусобақа, лекин рақиблар кучли. Шукур, Мисрни мағлуб этдик. Энди яна Эрон... Ишончим комил, яна жиддий жанг бўлади. Курашамиз, уларнинг кучсиз томонларини излаймиз. Бу баҳс мураббиймизнинг Эронга қарши илк учрашуви. Мини турнирда ғалаба қозониш учун боримизни берамиз.

Мисрга қарши баҳсга тўхталадиган бўлсак, биринчи бўлимда тезкор гол уришга эришдик. Мураббий кўпроқ ҳужумни эмас, ҳимояни кучайтиргани нормал ҳолат. Чунки ҳисобни ушлашимиз, шошмаслигимиз керак эди. Ҳаммаси мантиққа тўғри келади, йигитлар ҳам буни тушуниб туришган эди.

ЖЧ-2026 ҳақида ўйлаётганим йўқ, бироқ бир томондан жаҳон даражасидаги жамоалар билан ўйнагим келяпти, аммо бошқа томондан гуруҳда рақиблар жудаям кучли бўлишини хоҳламайман. Кўрамиз, қуръа қандай бўлар экан. Жисмоний жиҳатдан биз тайёр бўламиз, руҳий томон... Ҳаммамиз боримизни беришга ҳаракат қиламиз. Имконият беришса бор кучимизни ишга соламиз" - деди Сергеев.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.asia