

Ильгиз Танташев бошчилигидаги ҳакамлар жамоаси 15 сентябрь куни БААда бўлиб ўтадиган “Ал Айн” ва “Ал Насср” жамоалари ўртасидаги баҳсни бошқариб боради.
Бош ҳакам: Ильгиз Танташев
Ёрдамчи ҳакамлар: Андрей Цапенко, Тимур Гайнуллин
VAR: Аҳрол Рисқуллаев
Шунингдек, яна икки нафар ўзбекистонлик мутахассис Элит Чемпионлар Лигасининг дастлабки тур ўйинларига тайинланди:
14 сентябрь куни Саудия Арабистонида ўтадиган “Ал Қодисия” ва “Ал Васл” баҳсида Владислав Цейтлин ҳакамлар назоратчиси вазифасини бажаради.
16 сентябрь куни Таиландда бўлиб ўтадиган “Порт” ва “Виссел Кобе” учрашувида Валентин Коваленко ҳакамлар назоратчиси сифатида фаолият олиб боради.



