

Бу ҳақда АS нашри хабар бермоқда.
Ямалда соннинг орқа томонидаги мушакнинг ёрилиши ташхиси қўйилган. Манбага кўра, «Барселона»да Ямалнинг тикланиш режаси якуний тасдиқланган. Фернандо Галан бу жараённи ҳам клуб даражасида, ҳам терма жамоа даражасида назорат қилади. Жаҳон чемпионати вақтида унинг роли янада фаоллашади — у "Барселона"га ҳар куни ҳисобот бериб туради, деб кутилмоқда.



