Ямаль: "Болаликдаги кумирим Неймар бўлган. У билан суратга тушиш учун Россияга поездда боришга тайёр эдим"

Sherzod Nurmatov
1 июн 2026, 18:17
"Барселона"нинг испаниялик вингери Ламин Ямаль бразилиялик футболчи Неймарга ҳавас қилганини айтди.

"Кичик болани кўрганимда, улар кумирига қараб турганини ва кимдир ёмон кунни бошдан кечираётганини тушунмаслигини биламан. Ўша пайтда тўхташ, имзо қўйиб бериш ва суратга тушиш керак. Неймар болаликдаги кумирим бўлган ва у билан расмга тушиш учун ҳаммасига тайёр эдим. Ҳамма нарсага. Агар улар менга ҳатто поездда Россияга бориш кераклигини айтишса ҳам, бунга рози бўлардим", – деди Ямаль.

3.jpg

Ямаль "Барселона" тарбияланувчиси ҳисобланади. У 2023 йилдан бери "кўк-анорранглилар" шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. Футболчи каталонияликлар билан 3 марта Испания чемпионлигини, 2 марта Испания Суперкубогини ва 1 марта Испания Кубогини қўлга киритган. 2024 йили Испания терма жамоаси таркибида Европа чемпиони бўлган.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: SEFutbol

Сўнгги янгиликлар

Барча ›