

Мазкур фестивалда Ғузор туманидаги БЎСМ жамоалари ҳамда футбол мактаблари жамоалари иштирок этди. Мусобақада жами 10 га яқин жамоа қатнашиб, ёш футболчилар ўз маҳоратларини намойиш этишди.






Фестивал давомида "Шўртан" футбол мактаби мураббийлари томонидан селекция ишлари олиб борилди. Истеъдодли ва истиқболли ёш футболчилар кузатилиб, уларнинг салоҳияти баҳоланди.
Бундай мусобақалар ёш авлодни спортга кенг жалб этиш, футболни оммалаштириш, соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш ҳамда келажакда малакали футболчиларни тарбиялашда муҳим аҳамият касб этади.











