Ямалнинг ҳолати ҳақида маълумот берилди

19 май 2026, 09:15
"Барселона" ҳужумчиси Ламин Ямал Испания терма жамоасининг ЖЧ-2026даги дастлабки ўйинларини ўтказиб юборади, чунки у сон пайининг жароҳатидан кейин ҳали ҳам тикланиш даврини ўтказмоқда.

The Atletic маълумотларига кўра, футболчи гуруҳ босқичида Кабо-Вердега қарши ўйинни (15 июнь) ўтказиб юборади. 21 июнь куни Саудия Арабистонига қарши ўйинга чиқиши ҳам савол остида қолмоқда. 26 июнь куни испанияликлар Уругвай билан учрашади.

Испания футбол федерацияси (РФEФ) "Барселона" ва Ямал билан доимий алоқада. РФEФ тиббий штаби ходимлари ўйинчининг тикланиш жараёнини кузатиш учун "Барселона"га мунтазам келиб туришмоқда.

2026 йилги жаҳон чемпионати 11 июндан 19 июлгача АҚШ, Мексика ва Канадада ўтказилади.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: The Atletic