Ямал "Барселона" билан Чемпионлар Лигасини ютишга ваъда берди: "Биз бунга эришмагунча тўхтамаймиз"

Aslanov Jasurbek
7 май 2025
Ламин Ямал "Барселона" мухлисларига келажакда Чемпионлар Лигасини ютишга ваъда берди.

Каталонияликлар ярим финалнинг жавоб ўйинида "Интер"га (3:4) ютқазди (биринчи ўйин – 3:3).  

"Биз бор имконимизни ишга солдик — бу йил бу амалга ошмади, лекин биз қайтамиз, шубҳа қилманг.  

Кулес (Барса мухлислари), биз клубимизни ўзига муносиб жойга – энг юқори чўққига олиб чиқмагунча тўхтамаймиз. Мен ваъдамни бажариб, ушбу совринни Барселонага олиб келиб бераман. Биз бунга эришмагунча тўхтамаймиз.  

Аммо якшанба куни яна финал [Ла Лигадаги классико] ва бизга ҳаммамиз бирга бўлишимиз керак. Яшасин Барса!" – деди "Барселона" вингери.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Fabrizio Romano