"Хоразм" назорат учрашувида "Бунёдкор" ўринбосарлари билан дуранг ўйнади

Iskandarov Abdulaziz
19 июл 2025
Суперлига жамоалари иккинчи даврага тараддудни давом эттиришмоқда.

Ҳаким Фузайлов устозлигидаги "Хоразм" жамоаси ёзги ўқув-машғулот йиғини доирасидан ўрин олган назорат учрашувида "Бунёдкор" ўринбосарлари билан куч синашди. Дарвозаларга 4 та гол урилган ўйинда томонлар 2:2 ҳисобидаги дуранг натижага имзо чекди. "Хоразм"нинг голларига жамоанинг янги аъзолари Аббос Отахонов ва Андрей Гулямов, ёш "қалдирғочлар"дан Абдулҳамид Икромов, Абдураҳмон Сулаймонов муаллифлик қилди. 

Назорат учрашуви. 

"Бунёдкор" U-21 - "Хоразм" 2:2

Голлар: Абдулҳамид Икромов, Абдураҳмон Сулаймонов - Андрей Гулямов, Аббос Отахонов


Iskandarov AbdulazizМуаллиф
Манба: Championat.asia