UZ

Сўнгги янгиликлар

23:40Асрор Алиқулов: "Бугун йигитларда характер етишмади"  1 23:32Гильерме Гедеш: "Ғалаба туғилган кунимга кутилмаган совға бўлди"  0 23:21Шоҳмалик Комилов: "Жорий мавсум Суперлигада бирор жамоа ажралиб тургани йўқ"  1 23:10Суперлига. "Пахтакор" Навоийдан йирик ҳисобдаги ғалаба билан қайтмоқда  73 23:07Алишер Одилов: "Машғулотлардан кейин "Тривела" услубида алоҳида шуғулланамиз"  2 23:05Туркия Суперлигаси. Алиқулов жамоаси иштирокидаги ўйинда 9 та гол урилди, "Сивасспор" эса меҳмонда мағлуб бўлди  0 22:57Ҳаким Фузайлов: "Урганчдаги стадионда битта камчилик қолди холос"  2 22:48"Рома", "Милан", "Ювентус" ва "Интер" жамоалари иштирокидаги ўйинларнинг таркиблари маълум  14 22:41Руслан Жиянов: "Гол уриш яхши, бу голлар жамоага фойда келтирса, ундан ҳам яхши"  1 22:30АПЛ. "Арсенал" Райснинг голи туфали "Ньюкасл"ни мағлуб этди  3 22:20Мирко Еличич: "Мен ишлаган "Локомотив" билан ҳозиргисининг фарқи жуда катта"   0 22:18Суперлига. "Хоразм"нинг 6 ўйинлик ғалабасиз серияси "Машъал" билан баҳсда якунланди  12 21:52Бизда ҳам пляж футболи бўладими?  3 21:38Фарҳод Нишонов: "Бизга вазиятларни якунлашда тажриба ва совуққонлик етишмаяпти"  0 21:20"Барселона", "Реал" ва "Атлетико" иштирокидаги ўйинларнинг таркиблари маълум  14

Суперлига. "Хоразм"нинг 6 ўйинлик ғалабасиз серияси "Машъал" билан баҳсда якунланди Янгиликлар

Суперлига. "Хоразм"нинг 6 ўйинлик ғалабасиз серияси "Машъал" билан баҳсда якунланди

Суперлига 10-тури доирасидаги "Хоразм" — "Машъал" ўйини бўлиб ўтди.


 “Хоразм” — “Машъал” 3:0

18.05.2025. Жиззах, "Сўғдиёна" стадиони. 20:15

Ҳакамлар: Шавкат НасибуллаевСардор Ҳакимов, Даниил ЯценкоМунтоз Тошмуродов

Назоратчи: Зокир Қодиров

ВАР ҳаками: Аскер Нажафалиев

АВАР ҳаками: Розиябону Юсупова

Комиссар: Ойбек Юнусов

Голлар: Шаҳром Самиев 7, - 1:0 (Владимир Бубанья). Хазратжон Турсунқулов 18, - 2:0 (Суннатулла Абдуллажонов). Суннатулла Абдуллажонов 58, - 3:0 (Ҳумоюнмирзо Иминов).

"Хоразм": 1.Машҳуржон Муҳаммаджонов, 7.Темурбек Исмаилов (18.Францис Нарх, 65), 8.Хазратжон Турсунқулов, 9.Жасур Азимов (5.Дилшод Жўраев, 65), 11.Ҳумоюнмирзо Иминов, 15.Владимир Бубанья, 27.Ихтиёр Тошпўлатов, 44.Достонбек Турсунов (4.Фаррухжон Иброҳимов, 88), 77.Суннатулла Абдуллажонов (79.Азизжон Аҳроров, 88), 88.Аброр Хўсинов, 99.Шаҳром Самиев (10.Муродбек Бобожонов, 83)

Захира: 12.Сардор Қобулжонов, 3.Равшанбек Султонов, 20.Данила Ежов, 22.Санжар Шоахмедов,

"Машъал": 1.Умиджон Ҳамроев, 5.Самандар Очилов, 7.Исломбек Баратов, 8.Сардор Абдураимов (18.Дилшод Раҳматуллаев, 63), 10.Ҳумоюн Муртозаев, 15.Муҳаммадали Алиқулов, 19.Ислом Шарипов (30.Шохназар Норбеков, 70), 22.Нуржаҳон Музаффаров, 24.Авазхон Маматхўжаев (9.Иброҳим Ғанихонов, 63), 28.Эргаш Исмоилов, 96.Иброҳим Нўъмонов

Захира: 35.Достонбек Тўхтабоев, 2.Мудасиру Салифу, 6.Жавоҳир Абдуалимов, 17.Анвар Муродов, 27.Зафарбек Акрамов, 37.Шерзод Файзиев



МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

ЯНГИЛАШ

 

2025 йилги Суперлиганинг дастлабки икки турида иккита ғалабага эришган "Хоразм" шундан кейин кетма-кет 6 та турда ғалаба қозона олмаган эди.

90+8. Учрашув якунланди, "Хоразм" - "Машъал" 3:0

90+7. ЗАРБА! Иброҳим Нўъмоновнинг жаримадан йўллаган зарбаси ноаниқ кетди

90+3. ЗАРБАААА! Бу сафар Иминовнинг зарбаси дарвоза устунга тегиб қайтди!

90+1. ЗАРБАААА! Бобожонов ҳозир бирга бир вазиятга чиқиб ноаниқ зарба берди, агар Аҳроровга узатганида ҳисоб ўзгарарди

90. Учрашувга 7 дақиқа қўшилди

88. Ўзгаришлар. "Хоразм". Абдуллажонов ва Турсунов ўрнига Аҳроров ва Иброҳимов тушди  

86. ЗАРБАААА! Ҳозиргина майдонга тушган Бобожонов ўнг қанотдан Нарх томонидан узатилган тўпни дарвозага йўллади, дарвозабондан суперсейв! 

83. Ўзгариш. "Хоразм". Самиев ўрнига Бобожонов тушди

81. ЗАРБА! Дилшод Раҳматуллаевнинг жарима майдони ёнидан тепган зарбаси дарвоза устуни ёнидан ўтиб кетди

76. Пенальти йўқ, Учрашув давом этади.

72. Пенальти? "Машъал"да бурчак тўпи, захирадан тушган Норбеков боши билан дарвозага зарба берди, Муҳаммаджонов тўпни қайтарди, қайтган тўп Жўраевга тегиб майдонга қайтди. Шу вазиятда тўп Жўраевнинг қўлига теккандек кўринди ва бош ҳакам ВАРни тахминан 4 дақиқа давомида тинглади. ВАР орқали пенальти йўқлигигига ишонч ҳосил қилди ва ўйин давом эттирилди.

70. Ўзгариш. "Машъал". Шарипов ўрнига Норбеков тушди

65. Ўзгаришлар. "Хоразм". Азимов ва Исмоилов ўрнига Жўраев ва Нарх тушди

63. Ўзгариш. "Машъал". Маматхўжаев ва Абдураимов ўрнига Ғанихонов ва Раҳматуллаев тушди

62. ЗАРБААА! Самиев ҳозир дубль қайд этиши мумкин эди, унинг зарбаси йўлига Ҳамроев тўғаноқ бўлди

58. ГОЛ! Иминовдан тўпни қабул қилиб олган Абдуллажонов рақиб жарима майдони ичида бир ҳимоячидан ўтиб кучли зарба билан ҳисобни йириклаштирди - 3:0. 

56. ГОЛ! Абдуллажоновдан тўпни қабул қилиб олган Иминов бирга бир вазиятдан гол урди, аммо ўйиндан ташқари ҳолат қайд этилди ва гол инобатга олинмади 

47. "Машъал"нинг ҳужуми, чап қанотдан Шарипов тепган тўпни Муҳаммаджонов ушлаб олди

46. Иккинчи тайм бошланди


45+3. Биринчи тайм якунланди, ҳозирча 2:0

45. Биринчи бўлимга 3 дақиқа қўшилди

39. "Хоразм" яна бурчак тўпига эга бўлди, жарима майдонига узатилган тўпни Достонбек Турсунов дарвоза томон йўллади, дарвоза чизиғи устида турган Эргаш Исмоилов тўпни қайтариб юборди!

31. ЗАРБАА! Ўнг қанотдан Маматхўжаев узатган тўпни Муртозаев жарима майдони ичида эгаллаб дарвозага зарба берди, Муҳаммаджонов тўпни қайтаришга эришди!

20. УХХХ! Дарвоза тўсини! "Машъал"нинг жавоб ҳужуми, Ислом Шариповнинг тўп узатишидан кейин Ҳумоюн Муртозаев бирга бир вазиятда яқин масофадан зарба берди, тўп дарвоза тўсинига тегиб қайтди! 

18. ГОЛ! Суннатулла Абдуллажонов билан "девор" услубида комбинация ташкил этган Хазратжон Турсунқулов жарима майдон ичидан гол урди - 2:0. 

12. ЗАРБА! "Хоразм"нинг ҳужуми, Аброр Хўсиновнинг чап оёқда йўллаган кучли зарбаси билан тугади, Умиджон Ҳамроев тўпни қайтарди!

7. ГОЛ! Исмоилов тўпни жарима майдонига узатди, Бубанья тўпни дарвоза ёнига ташлаб берди Самиевнинг чап оёқда йўллаган зарбаси голга айланди - 1:0. 

2. "Хоразм" бурчак тўпига эга бўлди. Иминовнинг узатган тўпини шериклари дарвозага йўллай олишмади

1. ЎЙИН БОШЛАНДИ

- Учрашув соат 20:15да бошланади.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

+2   
18 май 23:15:42
Xorazmshox 89
Шархловчи худди Хоразм бошқа давлат жамоасидек шархлади. Шархни тахлил қилинглар канал раҳбарияти, ман адашаётган бўлсам узр лекин жуда асабга ўйнади
+2   
18 май 22:26:23
Baxrom Ramazanov
Хоразмга табрик, Маш'алга кейинги уйинларда омад.БУХОРОдан
+2   
18 май 22:24:37
Zayniddin
Хоразмдан бу йил юқори уринларни кутяпмиз, олга йигитлар
+2   
18 май 20:51:16
Музаффар Махмудов
Олға, Хоразм
+1   
18 май 23:30:24
fffootbaall
Хоразм олга!
+1   
18 май 23:26:18
Rajabov1899
Xorazmshox 89 фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Шархловчи худди Хоразм бошқа давлат жамоасидек шархлади. Шархни тахлил қилинглар канал раҳбарияти, ман адашаётган бўлсам узр лекин жуда асабга ўйнади
To'g'ri aytasiz chunki sharhlovchi asli Qashqadaryolik adashmasam
+1   
18 май 23:25:03
Rajabov1899
Xorazmshox 89 фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Шархловчи худди Хоразм бошқа давлат жамоасидек шархлади. Шархни тахлил қилинглар канал раҳбарияти, ман адашаётган бўлсам узр лекин жуда асабга ўйнади
To'g'ri aytasiz chunki sharhlovchi asli Qashqadaryolik adashmasam
+1   
18 май 22:17:55
Музаффар Махмудов
Табриклайман ҳаммани
+1   
18 май 20:53:53
Шахрух Палванов Палванов
Эй шархловчи футбол шархлаяпсан жуда 0 экансан
   
18 май 23:54:44
PFK HAQIQAT
Xorazmshox 89 фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Шархловчи худди Хоразм бошқа давлат жамоасидек шархлади. Шархни тахлил қилинглар канал раҳбарияти, ман адашаётган бўлсам узр лекин жуда асабга ўйнади
Juda koʻp Xorazm haqida toʻxtaldi. Mashal Xorazmga qaraganda yaxshiroq vaziyatlarga ega boʻldi. Lekin faqat Xorazm haqida gapirib yurdi.
   
18 май 23:09:44
Жалоладдин Мухаммадович✈
Шахрух Палванов Палванов фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Эй шархловчи футбол шархлаяпсан жуда 0 экансан
Ҳақиқатан 0
   
18 май 20:37:03
qudratillokh
Andijondi pik paytini esga sovordi
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика