

"Opta" хабарига кўра, Хоакин еврокубокларда тўп киритган энг ёши катта ўйинчи бўлди. Айни дамда испаниялик футболчи 41 ёш-у 56 кунлик.
Умуман олганда, Хоакин фаолияти давомида еврокубокларда (Чемпионлар Лигаси, Европа Лигаси, УEФА Кубоги) 98 та учрашувда 13 та гол урган ва 15 та голга ассистентлик қилган.



