"Ал Райян" Санчога шартнома таклиф қилди. Инглиз футболчиси МЮни тарк этганидан сўнг клубсиз қолмоқда

26 июл 2026, 21:29
Қатарнинг "Ал Райян" клуби МЮнинг собиқ вингери Жейдон Санчога шартнома таклиф қилди.

26 ёшли футболчи инглиз клубини тарк этганидан сўнг эркин агент мақомида юрибди.

Санчо ўтган мавсумни "Астон Вилла"да ижара асосида ўтказди ва АПЛда 23 та ўйин ўтказиб, 2 та голли узатмани амалга оширди.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: Foot Mercato

Сўнгги янгиликлар

Барча ›