

Клуб билан амалдаги шартнома 2027 йилнинг ёзигача мўлжалланган.
Манбага кўра, 32 ёшли англиялик футболчи "Ал Ҳилол" қизиқиши ҳақидаги маълумотларга қарамай, ЖЧ-2026 олдидан жамоани тарк этиш ниятида эмас эди. Шунга қарамай, Кейн Саудия Арабистонида ўйнаш имкониятини истисно этмайди. "Барселона" ҳам "Бавария"га сўров юборди.
Кейн 2023 йилдан бери "Бавария"да ўйнайди ва у билан икки марта Германия чемпиони бўлган. Ҳужумчи 2025/26 йилги мавсум 51 та ўйин ўтказиб, 61 та гол урди ва 7 та голли узатмани амалга оширди.



