UZ

Сўнгги янгиликлар

23:01Алдервейрелд ваҳима касаллиги туфайли Бельгия терма жамоасини тарк этганини айтиб берди  0 21:09Аморимга трансферлар учун тен Хагга нисбатан камроқ пул беришади  3 20:45Эшитдик-да! "Нефтчи" икки мураббийга жавоб бермоқчи  8 20:31"Бавария" стадионидаги чим U15 жамоаси майдонига юбориляпти  3 20:28"Қизилқум"нинг икки футболчисига бир қатор клублар қизиқмоқда  2 19:54Саудия Арабистонида можаро авж олди. Айрим легионерлар маош олишмаяпти  6 19:28Футзал бўйича Олий лига. "Максам-Чирчиқ" "Металлург"дан устун келди  0 19:07Ўзбекистон U-15 терма жамоаси Тошкентда йиғин бошлади  0 18:48КХДР термаси бош мураббийи: "Ўзбекистонга қарши алоҳида стратегиямиз мавжуд"  46 18:31Жамшид Болтабоев чиндан ҳам "Нефтчи" билан келишиб олдими? Футболчининг ўзи жавоб берди  8 18:12"Ливерпуль" Салоҳга муносиб ўринбосар топди  5 17:45"Сити" Ҳоландни Премьер-лигадаги энг кўп маош олувчи футболчига айлантирмоқчи  4 17:18Ўзбекистон КХДРга қарши баҳс олдидан расмий машғулот ўтказди  25 17:04Ўзбекистон U-20 терма жамоаси Ироқ билан муроса кўчасини танлади  4 16:49Футзал бўйича Олий лига. "Оил Стар" "Сурхон" дарвозасига "хоҳлаганича" тўп киритди  0

Халқаро майдондаги натижалари Ўзбекистонга ўхшаб кетадиган, А Серия ва МЛСда тўп тепадиган футболчиларга бой Венесуэла ҳақида Янгиликлар

Халқаро майдондаги натижалари Ўзбекистонга ўхшаб кетадиган, А Серия ва МЛСда тўп тепадиган футболчиларга бой Венесуэла ҳақида

Бугун, 28 март куни Саудия Арабистонида йиғин олиб бораётган Ўзбекистон миллий терма жамоаси навбатдаги ўртоқлик ўйинини Венесуэлага қарши ўтказади.

Бугун эсноқ тутишни бошлайдиган маҳал Андижон музқаймоғидан-да мазалироқ уйқунингизга дастрўмолини силтайдиган учрашув бўлиб ўтади. Анча вақтдан бери мухлислар тилида ишлатиладиган қўштирноқ ичидаги ширин сўзлардан қўштирноғини олиб ташлашга муваффақ бўла олган Сречко Катанец бошчилигидаги Ўзбекистон миллий терма жамоаси Саудия Арабистонидаги йиғин доирасида Венесуэлага қарши ўртоқлик учрашувида майдонга тушади. Тўқ қизил ранглилар айни дамда ФИФА рейтингида 55-ўринда бормоқда. Яъни жамоанинг ишлари ҳозирча беш. 

Бўлажак рақибларимиз бундан бир неча кун илгари Саудия Арабистони терма жамоасига қарши майдонга тушди ҳамда 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Ўтган йили мобайнида ҳам Венесуэла Осиё жамоаларини хафа қилди. Айнан шу Саудия 1:0, Сурия 2:1 ҳамда БАА 4:0 ҳисобида мағлуб этилди. Бундан кўриниб турибдики, жанубий америкаликларда Осиё минтақаси жамоалари учун шпаргалка мавжуд. Ўзбекистон эса бугунги ўйинда яхшигина тер тўкишига тўғри келади. 

Халқаро майдондаги натижалар

Бўлажак рақибимиз ҳам биз сингари жаҳон чемпионати ҳавосидан нафас олмаган. Америка кубогидаги энг яхши натижаси ҳам бизники ўхшаш — 4-ўрин. Тағин улар ҳам ушбу натижани 2011-йилги мусобақада қайд этишган. Ўхшатмасдан учратмас дея шуни айтишса керак.

Мураббий

Аргентиналик Фернандо Батиста жамоага 10 март куни бош мураббий этиб тайинланди ва дебютида муваффақиятга эришди. Ундан аввал эса юртдоши Хосе Пекерменга ёрдамчи вазифасида айнан шу терма жамоада ишлаган. Мураббийлик фаолиятини Арманистон ёшлар терма жамоасидан бошлаган Батиста Аргентина термасининг иккита ёш тоифасида узтозлик қилишга улгурган.

Таркиб

Америка жанговар фильмларидаги қаҳрамонлардан бўлган  бодибилдингчи билан фамилиядош бўлган мураббий кўклам фаслидаги ўртоқлик учрашувлари учун қуйидаги футболчиларни жалб этди.

Дарвозабонлар

1. Жоэл Гратероль (Панетоликос, Греция), 12. Ален Бароха (Каракас), 22. Кристофер Варела (Атлетико Букараманга)

Ҳимоячилар

2. Жан Фуэнтес (Áгуилас Дорадас), 3. Жордан Осорио (Парма, Италия), 4. Жон Ченселлор (Коритиба, Бразилия), 6.Кристиан Макун (Нью-Энгланд Револьюшн, АҚШ), 14. Оскар Гонсалес (Монагас), 18. Мигель Наварро (Чикаго Файр, АҚШ), 20. Рональд Эрнандес (Атланта Юнайтед, АҚШ), 21. Александр Гонсалес (Каракас), 24. Андрес Ферро (Метрополитанос), 25. Тео Кинтеро (Дейнзе, Бельгия), 26. Йохан Кумана (Депортиво Ла Гуайра)

Ярим ҳимоячилар

5. Жуниор Морено (Цинциннати, АҚШ), 8. Томас Ринкон (сардор) (Сампдория, Италия), 9. Эдвард Белло (Мазатлан, Мексика), 11. Сэмюэл Соса (Эмелек), 13. Хосе Мартинес (Филадельфия Юнион), 15. Жон Мурильо (Атлетико Сан Луис, Мексика), 16. Андрес Ромеро (Монагас), 19. Кристиан Кассерес (Нью-Йорк Ред Буллз, АҚШ), 27. Брайан Алькосер (Минерос де Гайана), 28. Теласко Сеговия (Сампдория, Италия)

Ҳужумчилар

7. Фредди Варгас (Метрополитанос), 10. Эрнесто Торрегросса (Пиза, Италия), 17. Жозеф Мартинес (Интер Майами, АҚШ), 23. Соломон Рондон (Ривер Плейт, Аргентина)

Юлдузлар

Саломон Рондон

Футбол оламида Роналду ва Мессидан бошқаларни ҳам яхши танийдиган шинавандалар Саломон Рондоннинг фаолиятидан бехабар бўлмаса керак. Бизга "Малага"даги ўйинлари билан танилган, сўнгра бир неча рус жамоалари, АПЛнинг "Вест Бромич", "Ньюкасл", "Эвертон" ва бошқа бир қатор каби клублар либосини кийишга улгурган ҳужумчи айни дамда терма жамоа тарихидаги энг яхши футболчи бўлиб турибди. Аста-секин футбол дунёсида оқсоқолга айланишга ҳозирлик кўраётган 33 ёшли форвард терма жамоада бир кам қирқта гол уришга эришди. Шу билан бирга, Саудига қарши баҳсда рақиб дарвозасини ишғол қилишдан ташқари дастлабки голга ассистентлик вазифасини бажариб берди. Албатта, унинг юбилей голи Ўзбекистон терма жамоасига дарвозасига урилишини истамаймиз. Футболчи айни пайтда Аргентина чемпионатида тўп тепмоқда.

Томас Ринкон 

Терма жамоа сафида тўп тепиш бўйича иккинчи натижани қайд этиб турган (123 та ўйин) ва айни дамда сардорлик боғичи остида майдонга тушаётган Ринкон Италиянинг "Сампдория" клуби шарафини ҳимоя қилади. 35 ёшли ярим ҳимоячи яқин йиллардаги фаолиятини А Серияда ўтказиб, "Женоа", "Ювентус", "Торино" клублари таркибида ўйнади. Терма жамоа сафидаги ягона голини эса Япония дарвозасига урган. Катта тажрибага эга футболчи ярим ҳимояда рақибларига анча ноқулайлик туғдиради.

Жозеф Мартинес 

Сўнгги йиллардаги фаолиятини кўпчилик майдон рангидаги картасини орзиқиб кутадиган мамлакатда ўтказаётган Мартинесда ҳам тўпурарлик қобилияти юқори. Жумладан, Саудия Арабистонига қарши баҳсда айнан 29 ёшли ҳужумчи ҳисобни очди. Жозеф терма жамоа сафида 14 та тўп киритишга муваффақ бўлган.

Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика