UZ

Сўнгги янгиликлар

02:57Ла Лига. Мбаппе ва Родригонинг голи "Реал"га меҳмонда "Алавес" устидан ғалабани тақдим этди  18 02:37А Серия. "Ювентус" меҳмонда "Болонья" устидан минимал ғалабага эришди  3 02:18Бутун дуне асабига ўйнаган вазир ёҳуд Мессининг Хиндистондаги "дўсти"  2 00:28Туркия Суперлигаси. Шомуродов тўпурарлик пойгасида етакчи бўлиб олди  6 00:06А Серия. "Интер" меҳмонда ғалабага эришди  1 23:58Туркия Суперлигаси. Шомуродовнинг гол ва ассисти "Башакшехир"га меҳмонда "Самсунспор" устидан ғалабани тақдим этди  45 23:49Бундеслига. "Бавария" ва "Боруссия" рақибларини мағлуб эта олмади  1 23:05Хосеп Гвардиола АПЛда Алекс Фергюсоннинг рекордини янгилади  1 22:38"Тоттенхэм” испаниялик футболчи учун 70 млн евро таклиф қилди  0 22:10Саудия Арабистони шаҳзодаси "Барселона"ни сотиб олиши мумкин  21 21:39А Серия. "Наполи" меҳмонда "Удинезе"га мағлуб бўлди  1 21:09АПЛ. "Ман Сити" йирик ғалабага эришди, Ҳусанов захирада қолдирилди, "Тоттенхэм"да эса йирик ҳисобда мағлуб бўлди  37 20:10Эрон Про лигаси. "Персеполис" ва "Трактор" ғалабага эришди, Ўрунов ва Ҳамробеков майдонда ҳаракат қилишди  1 19:31Ўзбекистонлик ҳакамлар “SEA Games Thailand 2025” мусобақасида фаолиятини давом эттиради  2 19:04А Серия. "Милан" 77-дақиқада тўп ўтказиб юборган ҳолда, ўз уйида "Сассуоло"ни мағлуб этолмади  8

“Пахтакор-79” хотирасига бағишланган шеър Янгиликлар

“Пахтакор-79” хотирасига бағишланган шеър

Теглар :  Пахтакор-79
Бугун, 11 август куни "Пахтакор-79" фожиасига 46 йил тўлди.

“Пахтакор-79” хотирасига


Қушлар қоқади қанот

Тошкентнинг осмонида.

Эшитилар оҳ-фарёд

“Пахтакор” майдонида.


Қушлар қайтади бир кун

Сафларини бузмасдан.

Кўкка термуламан мен

Умидимни узмасдан.


Дили оғримасин деб,

Ҳеч ким ростин айтмайди –

“Пахтакор” самолёти

Энди ортга қайтмайди.


Кўз ўнгимда гўёки

Қад кўтарар тирик жон.

Юлдуз футболчи асли

Самони айлар макон.


Ўғлонлар эрта кетди,

Шижоати сўнмасдан.

Бири ёш куёв, бири

Чимилдиқни кўрмасдан.


Бирида – мўрғак ўғил,

Бурунчаси пиқирлар.

Билмайди у... билмайди...

Ҳар куни эшик пойлар.


Энди дийдорлашишнинг 

Бўлмайди ҳеч фурсати.

Қўлида падарининг

Кулиб турган сурати.


Отасининг жамоасин

Эслаб қолган у зукко.

Сўлакчасин оқизиб,

Шивирлайди: “Па-та-ко...”


Тилга киради сурат:

“Йиғламагин, жужуқча.

Қаерда бўлмагин, мен

Ҳамиша ёнингдаман.


Отангнинг руҳин шод қил,

Кўрсат матонатингни.

Бошингни баланд кўтар,

Ғоз тутгин қоматингни!..”


Муштипари дод солар,

Бағрида ҳўл ёстиғи:

“Сенинг ўрнингга, мана,

Мен ўлсам бўлмасмиди...”


Учаётган қушларга

Она пичирлар ғамгин:

“Куликово даштига

Нолаларим етказгин...”


Шикастланган Исоқов

Кўкка паришон боқар.

Кўзларига қўшилиб,

Оёғидан ёш оқар.


Дер: “Оёқ-ку, тузалар,

Аммо етишмас ҳаво.

Қалбда қолган чандиққа 

Топиб бўлмайди даво...”


...Қушлар қоқади қанот

Тошкентнинг осмонида.

Эшитилар оҳ-фарёд

“Пахтакор” майдонида.


Қушлар қайтади бир кун 

Сафларини бузмасдан.

Кўкка термуламан мен

Умидимни узмасдан.


Дили оғримасин деб,

Ҳеч ким ростин айтмайди –

“Пахтакор” самолёти

Энди ортга қайтмайди.


Бугун улғайган ўғил, 

Сочларига ёққан қор.

Фарзандига отасин

Эслатар такрор-такрор.


Бобосининг жамоасин 

Ёд олган жажжи зукко.

Сўлакчасин оқизиб,

Шивирлайди: “Па-та-ко...”


Улар кўзлаган йўлни

Авлодлари забт этар.

Мамлакат ўғлонлари

Дунёни зир титратар.


Узоқлашмайди биздан, 

Қалбимизда сийрати.

Акс этар юлдузларда 

Кулиб турган сурати.


Тилга кирар юлдузлар:

“Таслим бўлма ҳеч қачон.

Қаерда бўлмагин, мен

Ҳамиша ёнингдаман.


Аждодлар руҳин шод қил,

Кўрсат матонатингни.

Бошингни баланд кўтар,

Ғоз тутгин қоматингни!”


Оқил Абдубарноев

2024 йил

Рейтинг: +10   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика