Жасур Яхшибоев салкам 3 йил деганда Суперлигада гол урди

21 авг 2026, 00:31
20 август оқшомида "Локомотив" "Хоразм" майдонида 3:1 ҳисобида ғалабага эришди.

Ушбу баҳснинг 77-дақиқасида "темирйўлчилар" ярим ҳимоячиси Жасур Яхшибоев рақиблари дарвозасини ишғол қилди ва шу орқали у салкам 3 йил деганда Суперлигада гол урди.

У сўнгги марта 1058 кун олдин, яъни, 2023 йилнинг 28 сентябрида "Навбаҳор" - "Турон" учрашувида яйпанликлар дарвозасини ишғол қилганди.

“Навбаҳор”дан кейин футболчи Қозоғистоннинг “Ордабаси” ва Эроннинг “Нассажи” жамоалари таркибида ҳаракат қилди.

Маълумот учун, Яхшибоев ёзда "Локомотив" таркибига қўшилди ва 4 ўйинда майдонга тушди.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: championat.asia