

- Оғир ўйин бўлди. "Хоразм" ўз майдонида ўйнаётгани сабабли охиригача курашишини билардик. Ўйин давомида биз ҳам сунъий майдонга мослашиб бордик. Ўтган ҳафтада Темурхўжа Абдухолиқов билан боғлиқ ҳолатдан кейин биз ҳам бунга кўникишимиз керак. Бу ҳолат жамоага ўз таъсирини ўтказмай қолмади. Лекин бугун ўзимизни кўрсатиб, яхши ўйин намойиш қилганимиз ёқимли бўлди ва муҳим уч очкони қўлга киритдик.
- Кейинги ўйин учун режалар қандай?
- Ҳар бир рақиб ўзгача. "Бунёдкор"ни ўрганиб чиқамиз. Ҳар янги ҳафтада янги рақиб, янги тизимни кўрамиз. Биламиз, "Бунёдкор" ҳозир бироз оғирроқ ҳолатда. Уларни ўз майдонимизда қабул қиламиз. Яхши майдон, бунда "Бунёдкор" ҳам яхши ўйин кўрсатади. Биз эса тартибли бўлишимиз керак.



