Андрей Шипилов: "Бу жуда, жуда оғир ўйин бўлишини билардик"

20 авг 2026, 22:53
Суперлиганинг 18-тури доирасида "Бунёдкор" - "Қўқон-1912" (0:1) учрашувидан кейинги матбуот анжуманида меҳмонлар устози Андрей Шипилов матбуот анжуманида қатнашди.

- Биз бу ўйингача Қаршида ва ўз уйимизда “Локомотив”га қарши ўйинлар ўтказдик. Бугун ҳар қанақасига бу даражадан паст ўйин кўрсатишимиз мумкин эмас эди. Бизни оғир, жуда оғир ўйин кутиб турганини билардик. Ва шундай бўляптики, бу уч ўйин ичида бугунгиси энг оғири бўлди. Ўйлайманки, кейинги, тўртинчи ўйин бундан ҳам оғирроқ бўлади. Бир нарсани айта оламан, жамоамга, яъни барча йигитларга, бутун жамоага ҳурматимни намойиш қиламан, йигитларим бизнинг барча кўрсатмаларимизни намойиш қилишди. Яхши тезкор гол урдик, лекин бугун бизга яхши жамоа қаршилик кўрсатди. Мен учун қизиқ бўлган ягона нарса — италянлар штабига қарши жисмонан кучимиз етадими ёки йўқми эди. Ўз уйимизда биз бироз, тахминан 40-45 дақиқа камчиликда ўйнадик. Аммо кейин иккинчи бўлимда ҳисобни тенглаштирдик ва ғалаба қозондик. Лекин ўша ўйинда “Бунёдкор” устунлик қилганди. Бугун айта оламанки, мураббийга ҳам ўйиндан кейин айтдим, “Бунёдкор”нинг мураббийига, агар майдон сифати яхшироқ бўлганида бизга қийин бўларди. Ва натижа қандай бўлишини билмайман. Биз эса жуда тартибли ўйнадик. Аслида, италянлар услубида бугун биз бу икки бўлимни ишлаб чиқдик.

- Бундай оғир майдонда ўйнаш қандай бўлди?

- Жуда қийин, ҳатто тасаввур ҳам қила олмайсиз қанчалик қийинлигини. Чунки ўтган ўйинда ўз уйимизда ўйнаганимизда, бизда вазият мураккаброқ эди. Барча турлар давомида уйда тўпни назорат қилишимиз 27 фоизни ташкил этди. Бугун жуда-жуда қийин бўлди. Нима учун? Биринчидан, бизда тикланиш учун бир кун камроқ вақт бор эди. Иккинчидан, бу йигитлар, бу болалар жуда-жуда шижоатли, кучга тўла ва ёш. Шунинг учун бугун жуда қийин бўлди, лекин биз уйда ўйнаганимизда бироз дим эди. Бугун айта оламанки, тахминан икки даража салқинроқ эди. Аммо бугун бизга, ростини айтсам, обектив равишда, майдон сифати туфайли ҳимояланиш ва қарши ҳужумга ўтиш осонроқ бўлди. Агар тўпни назорат қилсангиз, бу жуда қийин бўлади, чунки тўп сакрайди, тезлик керакли даражада эмас. Биз бугун бундан фойдаландик. Аммо сиз кўрдингизки, биз деярли ҳимояда ўтирмадик, биз шунчаки жуда саводли ҳаракатландик. Яна бир бор такрорлайман, жамоага ўйин интизоми учун, структурани бузмаганликлари учун раҳмат. Дарвозабонимиздан эса юқорироқ ўйнашни сўрадик. У ҳамма нарсани тоза бажарди. Жуда катта ишни Нимели бажарди. Жуда-жуда катта, қора ишни бажарди ва биз захирадан ўйинчиларни туширдик. Гулямов чиқди, Иқбол Маликжонов чиқди. Маликжонов шундай қисқа вақт ичида уч-тўртта тўпни олиб қўйди. Захирадан тушган барча беш киши, кимдир беш дақиқа, кимдир етти, кимдир ўн дақиқа ўйнади, айтмоқчиманки, улар жуда-жуда оқилона, совуққонлик билан майдонга тушишди. Уларга ҳам катта раҳмат. Умуман олганда, мен бутун жамоага интизом учун раҳмат айтдим.

- “Сурхон” билан ўйиндан сўнг раҳбариятдан истеъфо сўраган эдингиз. Уларнинг реакцияси қандай бўлди?

- Мулоқот шундай бўлди, мен шундай тушунаман: мураббий бирор жамоага келганда, агар натижа бўлмаса, агар унинг виждони бўлса ва у жамоани чўктиришни истамаса, ўзи билиб кетади... Бу ҳиссиётлар эмас эди, бу мутлақо нормал фикрлар эди. Мен айтдимки, агар раҳбарият зарур деб ҳисобласа, ва ўша пайтда натижалар унчалик яхши эмас эди, чунки биз тўртта ўйинда нол очко олдик. Шунинг учун мен ҳақиқатан ҳам тушунардимки, қандайдир янги қадамлар керак. Менинг тарафимдан ҳамма нарса обектив эди. Раҳбариятнинг реакцияси... ишонч бор, раҳбарият деярли дарҳол муносабат билдирди ва умуман, ҳамма нарса иш режимида кетишини айтишди. Хўш, агар мен бу ерда ўтирган бўлсам, агар мен ҳали ҳам ишлаётган бўлсам, бу ўйиндан кейин биз яна учта ўйин ўтказдик, демак, менга ва менинг ишимга ҳали ҳам ишонч бор. Ўзингиз тушунасиз, мураббийлик тақдири шунақа. Эртами-кечми ҳар қандай мураббий, ҳар қандай малакага эга, ҳар қандай тоифадаги, энг юқори даражада ишини йўқотиши мумкин. Ва буни барча мураббийлар билади. Мураббийлар турли тоифаларда ўқишни бошлаганларида, биринчи навбатда шу қонун ўргатилади. Ҳеч бўлмаганда, мени бу ерда шундай ўқитишган, мен биламан. Агар натижа бўлмаса, нимадир қилиш керак. Кимнидир биринчи ўйиндан кейин ишдан бўшатишади. Кимларгадир 15 тур имконият беришади, жамоа ютмайди, биринчи лигага тушиб кетади ва ҳеч нарса бўлмайди. Обектив, жиддий ёндашадиган мураббийлар бор, улар нафақат ўзлари ва шартномалари ҳақида ўйлашади. Шунинг учун менинг позициям шундай эди. Бизни ҳали кўп, кўп, кўп ўйинлар кутмоқда ва биз натижаларимизни, кўрсаткичларимизни яхшилашга ҳаракат қиламиз.

1000145349.jpeg

- Раҳмат. Сиз тизимли одамсиз, тизимли мураббийсиз. Аслида, сиз ютқазган ўйинлар, “Навбаҳор”га қарши ўйиндан ташқари, яқин курашларда ўтди. Ғалати 20 дақиқалар бўлдики, футболчилар “қотиб қолишди”, нима бўлаётгани тушунарсиз эди. Муаммо таянч ярим ҳимоячисида, жисмоний ҳолатда ва ҳоказо. Аммо, сиз айтганингиздек, натижа учун ўйнай бошладингиз. Мен сизнинг 5-4-1 схемасида ўйнаганингизни анча вақтдан бери кўрмагандим.

- 3-4-3.

- Тўп билан 3-4-3, тўпсиз 5-4-1. Сиз ўзингиз айтдингиз, тўпга эгалик қилиш 28 фоиз. Бугун ҳам “Бунёдкор” кўпроқ тўпга эгалик қилди, шунинг учун картинкага кўра бу 5-4-1. Муҳим очко олдингиз, ўйлайманки, шундан сўнг жамоа қайта олди ва охирги уч ўйинда етти очко тўпланди. Энди тушунишимча, мавсум охиригача, мушукнинг ранги муҳим эмас, муҳими сичқон тутса бўлди. Агар очко келаверса, демак, бу тактик схема, бу модел мавсум охиригача қолади.

- Яна бир бор, сизнинг овозингизни жонли эшитишдан жуда хурсандман. Яхши, жуда яхши савол. Шундай айта оламан: сизга натижа келтирадиган футбол ўйнаш керак. Бугунги кунда биз ротация қилдик, схемани ўзгартирдик. Сиз тўғри айтдингиз, натижа келтирадиган схема, ҳа. Лекин рақибга, ким билан ўйнаётганимизга ва футболчиларнинг, ўйинчиларнинг ҳолатига, менинг ўйинчиларимнинг малакасига боғлиқ обектив ва субектив сабаблар ҳам бор. Мен биринчи навбатда шундан келиб чиқаман. Биз жуда-жуда узоқ ўйладик, мен жуда-жуда кўп таҳлил қилдим. Бу схемани қишда Туркияда синаб кўрмоқчи эдим. Икки марта ўхшамади. Аммо, руҳий жиҳатдан футболчилар тўпсиз кўп ўйнашга тайёр эмас эдилар. Улар тўп билан жуда кўп ўйнашни хоҳлашарди. Лекин мен айтдим, ҳар қандай схемада, ҳатто 4-3-3 да ҳам тўпсиз кўп ўйнаш керак. Ва менинг ишлаганимга деярли саккизинчи ой бўляпти, шундай бўляптики, биз ўзимизни онгсиз равишда унчалик яхши бўлмаган вазиятга солиб қўйдик, чемпионат билан боғлиқ танаффусдан сўнг. Ва ҳозир, эҳтимол, шундай пайт келдики, гап схема ҳақида эмас, балки менталитет ҳақида кетмоқда. Улар ҳозир ҳамма нарсани, исм-шарифини унутиб, шунчаки мураббийлар штабини тинглашга ва бу ишни интизомли бажаришга тайёрмилар? Гап шунда. Тўртта ҳимоячи билан ҳам ўйнаса бўлади, лекин мен сизга айтганман, бизнинг чемпионатда мен яхши марказий ҳимоячиларни кўрмаяпман. Бу менинг фикрим. Мен сизга айтганман, бир йигит бор, у Англияда ўйнайди. Ҳозирги кунда бошқа ҳеч ким йўқ. Худо хоҳласа, бу бола, янги қанот ҳимоячиси, у ҳам Европага кетди, унинг ҳам ишлари юришиб кецин. Лекин бугунги кунда мен Ўзбекистон терма жамоасида, “Пахтакор”да, “Бунёдкор”да, “Локомотив”да ўйнаган ҳимоячиларни кўрмаяпман. Тахминан 2000-йиллардан 2021-22-йилларгача ҳар бир жамоада жуда жиддий ҳимоячилар бор эди. Ҳозир йўқ. Ўйинни ўқимайдилар, курашмайдилар, пас билан ўйнамайдилар. Ҳамма фақат тоза тўпларни хоҳлайди. Бу менинг фикрим, балки мен адашаётгандирман, балки бошқа мутахассисларнинг ўз фикри бордир. Лекин қаранг, ҳар бир жамоада легионерлар бор. Бизнинг чемпионатда ҳар бир жамоада бу позицияда легионерлар бор, агар фақат ҳимоя ҳақида гапирадиган бўлсак. Ўйлайманки, агар бу схема фойда келтирса, биз шунчаки гибрид, ротация қиламиз. Лекин бу ерда... сиз бугун ҳам кўрдингизки, бу схемада ўйнаш учун қанча соғлиқ, қанча жисмоний куч керак. Бу эса оддий жамоа эмас. Мен айтганман, ўтган йили шахсий суҳбатларимизда, “Бунёдкор” жисмоний ҳолат бўйича лигадаги энг кучли жамоалардан бири. Ҳеч ким уларга тенг кела олмайди. Агар уларда ўзларининг муаммолари бўлмаганида, ўйлайманки, бу жамоа ҳозир кучли бешликда бўларди. Шунинг учун бугун бизга жуда кучли жамоа қаршилик кўрсатди. Энди тайёрланамиз. Бизда тикланиш учун икки кундан камроқ вақт бор, ҳозир бизга Бухоронинг гўзал шаҳридан йигитлар келишади. Мана энди ҳақиқат юзага чиқади, кўрамиз. Бизда тайёргарлик учун фақат икки кун бор. Лекин мен сизга қулоқ солдим, менда кейинги ўйингача икки кун бор.

- “Навбаҳор”га учта гол уришди, уларнинг таркиби жиддийроқ бўлади, сизнинг жамоангизга ҳурмат сақлаган ҳолда савол бераман. Сизнинг қанот ҳимоячиларингиз, масалан, Салимов ва Ҳасанов, улар катта ҳажмдаги ишни бажаришди, лекин мен таркибий таҳлилни кўрдим, бугун “Бунёдкор”да тўп йўқотишлар жуда кўп бўлди. Ва 3 га 2 ёки 4 га 3 вазиятда қарши ҳужумда жазолаш мумкин бўлганида, Нимелидан ташқари, гол уришга интилишни ҳеч кимда кўрмадим. Қолганлар югуриб келиб тўхташади, орқага қайтишади. Бу мураббийнинг кўрсатмасими ёки майдон шунақаки, улар тўпни йўқотишдан қўрқишадими? Бошқа томондан, қарши ҳужумга қарши ҳужум бўлади, лекин бу ерда 7 га 6 бўлади, бу хоккей эмаски, гол уриш қийин бўлса. 4 га 3 да бирга-бир вазиятда алдаб ўтишга уриниш...

- Йўқ. Бизда “Локомотив” билан ҳам шундай вазият бўлганди. Биз иккита яхши, тезкор гол урдик ва 21-дақиқада учинчисини ура олмадик. Ва 41-дақиқада тўртинчисини ура олмадик. Бу психология масаласи, шунчаки. Мен ҳам худди шуни айтдим. Қачонки сен гол ура олмасанг ва натижа тахликали бўлиб турса, жамоа эса кучли бешликда бўлмаса... Кучли бешликда ўйнаб туриб, 4:0 ҳисобида ютқазиб, кейинги ўйинда 4:0, 5:0 ютиш мумкин. Уйда аутсайдер билан ўйнаб, 2:0 ҳисобида олдинда бориб, дуранг ўйнаш ёки ютқазиш мумкин. Кейинги ўйинни сафарда кучли рақибга қарши ўйнаб, яна ютиш мумкин. Лекин бу жамоалар кучли бешликда. Улар хоҳлаганича айлантириши мумкин. Аммо сен шундай нохуш вазиятга тушиб қолганингда, бу унчалик яхши эмас. Биз Муборакда жуда яхши бошлагандик. Биз шунчаки ютишимиз керак эди. Тутқаздик. Биз ғалаба қозонмадик. Бу тўпланиб боради. Биз Олмалиққа келдик, биринчи тайм ажойиб ўтди ва сиз айтдингиз, бизда мана бу ёқимсиз воқеа юз берди. Биз Самарқандга келдик, у ерда мағлуб бўлмаслигимиз керак эди. Биз жуда яхши ўйнадик. Биз устунлик қилдик. Улар, барча ҳурматни сақлаган ҳолда айтаман, зўрға қутилиб қолишди.

Бу ерда масала менталитетда. Гўёки тажрибали, ўйнаган футболчилар йиғилган, ҳа. Лекин баъзан жамоада итлар керак бўлади. Югурадиган итлар. Лекин саводли югуриш керак, шунчаки тўғрига эмас. Футболда умуман ҳаракатланиб ўйнаш керак.

Агар ПСЖ футболчиси, грузин, ўзининг катта, кенг интервюсида айтаётган бўлса, машғулотда ва ўйинларда ким югурмаса, у захира ўриндиғида ўтиради. Бу мураббийнинг қонуни, жамоанинг қонуни. Сен югурмаяпсанми, хайр. Карпинда ҳам худди шундай, Карпин ҳам худди шу гапни айтди. У ерда испан ва Карпин ҳам испан. Икки киши шунчаки тасодифан бундай демайди-ку. Агар сен югурмасанг, сен ўтирасан. Олдингда ҳамма нарса бор, рақамлар бор. Мен ҳам ўз футболчиларимга худди шу нарсани айтаман, бу интервюни ўқимасдан. Қўқондаги ишимнинг бошиданоқ мен айтганман: ким югурмаса, мен позициялар бўйича кўриб турибман-ку. Сиз югурмаяпсиз, сиз етиб бормаяпсиз. Биз охиригача ишламаяпмиз.

Худога шукур, ҳозир тенденция яхшиланиш томонга кетди, тахминан 7-10 фоизга ўсиш бўлди. Биз буни кузатиб борамиз. Шунинг учун схема бўйича мен яна икки-уч кун ўйлаб кўраман, лекин биз, ўйлайманки, яхши сюрприз тақдим этамиз.

Лекин биз тайёрланамиз, чунки у ерда рақиб жиддий. Мураббий ҳам у ерда ҳаддан ташқари жиддий. Шунинг учун биз максимал даражада сифатли футбол кўрсатишга ҳаракат қиламиз. Биз учун натижа қулай бўлиши учун.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›