"Галатасарой" Россия термаси футболчисини 25 миллион еврога сотиб олди

21 авг 2026, 00:55
Москванинг "Локомотив" ярим ҳимоячиси Алексей Батраков фаолиятини Туркиянинг "Галатасарой" клубида давом эттиради.

Томонлар 21 ёшли Россия терма жамоаси футболчисининг трансфери бўйича келишувга эришганини расман эълон қилди.

Хабарларга кўра, "Локомотив" Батраков трансфери учун 25 миллион евро олади. Ушбу маблағ икки йил давомида тўлаб берилади. Шунингдек, шартномада яна 4 миллион евро бонуслар кўзда тутилган.

Батраковнинг "Галатасарой"даги маоши бонуслар билан бирга мавсум учун 4 миллион евродан ортиқ бўлади.

Шунингдек, футболчининг Европанинг бошқа клублари учун белгиланган товон пули 55 миллион еврони ташкил этади.

Батраков жорий мавсум Россия Премьер-лигасида 4 та учрашув ўтказиб, 1 та гол ва 1 та голли узатма қайд этган.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: https://t.me/fclokomotiv