

Жек Россернинг хабарига кўра, испаниялик мураббий Энцо Фернандесни клубда сақлаб қолишга қатъий қарор қилган ва шахсан ярим ҳимоячини қолишга кўндиришга ҳаракат қилади. Шунингдек, Алонсо ҳимоячининг кейинги мавсумда "Челси"да қолишини таъминлаш учун Марк Кукурелья билан ҳам шунга ўхшаш музокаралар олиб бориш ниятида.

Аввалроқ "Манчестер Юнайтед" ва "Манчестер Сити" Кукурелья учун курашга қўшилгани ҳақида хабар берилганди. Хабарларга кўра, "Челси" испаниялик футболчини тахминан 50 миллион еврога баҳолаган ва бу дарҳол Европанинг бир нечта грандлари эътиборини тортган.



