

Бирмингем клуби 2023/24 йилги мавсумдан буён "Челси"га тегишли бўлган сенегаллик форвардни ўз сафига қўшди.
Аввалроқ хабар қилинганидек, трансфер қиймати бонуслар билан бирга 65 миллион фунтни ташкил қилади. Бу сумма "Астон Вилла" тарихидаги энг қиммат трансфер ҳисобланади.
Жексон ўтган мавсумни ижара асосида "Бавария"да ўтказган ва Бундеслигада 8 та ўйинда 23 та гол урган.
Шу тариқа, 25 ёшли ҳужумчи энди фаолиятини "Астон Вилла" сафида давом эттиради.



