Винисиус: "Биз юқори чўққиларга қайтамиз"

Sherzod Nurmatov
4 май 2026, 16:55
"Реал" вингери Винисиус Жуниор Испания чемпионатининг 34-турида "Эспаньол" (2:0) устидан қозонилган ғалабадан сўнг ижтимоий тармоқларда пост қолдирди.

Ўйин 3 май, якшанба куни бўлиб ўтди ва "қаймоқранглилар"нинг 2:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди. Винисиус мадридликларнинг иккала голини ҳам урди.

"Бу клуб билан ўлимгача бирга бўламан. Курашишда давом этамиз! Биз юқори чўққиларга қайтамиз", – деди бразилиялик.

"Реал" Ла Лига турнир жадвалида 77 очко билан иккинчи ўринда қолмоқда. Жамоа тўрт тур қолганида "Барселона"дан 11 очко ортда боряпти. "РЕал" 10 май куни "Камп Ноу"да "Барселона" билан ўйнайди.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: AS