"Андижон"нинг Минскдаги йиғинига легионер дарвозабон қўшилди

Iskandarov Abdulaziz
27 июн 2026, 07:52
Ислом Аҳмедов бошчилигидаги "Андижон" жамоаси мавсумнинг қолган қисмига қизғин тараддуд кўрмоқда.

Навбатдаги Жаҳон чемпионати баҳслари муносабати билан юзага келган қисқа танаффусдан унумли фойдаланишни мақсад қилган “бургутлар” айни пайтда Беларусь пойтахти Минск шаҳрида ўқув-машғулот йиғинларини олиб бормоқда. Жамоанинг хориждаги тайёргарлик жараёнида россиялик дарвозабон Артём Потапов ҳам иштирок этмоқда. Тажрибали посбон ўзбекистонлик футбол мухлисларига Термизнинг “Сурхон” клубидаги ўйинлари орқали яхши таниш.

Маълумот учун, Потапов Суперлигадаги тўхталишдан сўнг термизликлар сафини тарк этган эди.

photo_2026-06-27_06-48-21.jpg

Ўхшаш янгиликлар


Iskandarov AbdulazizМуаллиф