

Тимур Кападзе шогирдлари эртага Озарбайжоннинг “Зира” (Зира), 2 июль куни эса Туркиянинг “Истанбул Башакшеҳир” жамоаларига қарши майдонга тушишади.
Маълумот учун, “Зира” 3 карра Озарбайжон вице-чемпиони, шу жумладан, ўтган мавсумда ҳам кумуш медалларига эга чиққан. Ҳамюртларимиз Аббосбек Файзуллаев ва Элдор Шомуродовлар тўп тепадиган “Истанбул Башакшеҳир” эса бир марта Туркия чемпионлиги (2020 йил), 2 марта вице-чемпионлигини қўлга киритган.



