🔴🔴🔴 ЖЧ-2026. Миср - Эрон 1:1 (матнли трансляция)

Iskandarov Abdulaziz
27 июн 2026, 07:52
ЖЧ-2026 гуруҳ босқичи 3-туридан ўрин олган Миср - Эрон учрашуви бошланмоқда.

ЖЧ-2026. “G” гуруҳи, 3-тур

Миср - Эрон 1:1 LIVE

“Люмен Филд”, Сиэтл

Бош ҳакам: Шимон Марчиняк (Польша)

Гол: Маҳмуд Собир 4, 1:0

Миср: ​23. Шобеир, 3. Хани, 6. Абделмонем (Яссер Ибраҳим,14) 5. Рабиа, 13. Фатуҳ, 21. Собир, 17. Лашин, 11. Зико, 10. Салоҳ, 8. Ашур, 7. Трезеге.

Эрон: 1. Бейранванд, 5. Муҳаммади, 19. Немати, 4. Халилзода, 13. Канаани, 23. Ризоян, 6. Иззатуллоҳи, 21. Горбани, 14. Ғоддос, 8. Моҳеби, 9. Тареми.

Огоҳлантириш: Хуссайн Каннани (Эрон) 19, Маҳмуд Собир (Миср) 20, Али Немати (Эрон) 43

Иккинчи бўлим бошланди.

Биринчи бўлим якунланди. Танаффус!

45. ЗАРБА. Аутдан тўпни комбинация услубида ичкарига етказиб берилди, Ҳалилзоданинг зарбаси дарвоза устуни ёнидан ўтиб кетди.

45. Биринчи бўлимга 5 дақиқа қўшиб берилди.

43. ОГОҲЛАНТИРИШ. Али Немати, Эрон

38. Мисрликлар тўпни назорат қилишга уриняпти.

33. ЗАРБА. Рамин Ризояннинг зарбаси юқорига кетди.

30. ЗАРБА. Маҳмуд Ҳасаннинг кучли зарбасини Бейранванд ушлаб олди.

26. Ўйин давом этади.

25. Сув ичиб олиш учун танаффус.

20. ОГОҲЛАНТИРИШ. Махмуд Собир, Миср

19. ОГОҲЛАНТИРИШ. Хуссайн Каннани, Эрон

14. ЎЗГАРИШ. Миср, Муҳаммад Абделмонен ўрнига Яссер Ибраҳим тушди. Ибраҳим жароҳат олган эди.

14. ГОЛ. Мана сизга ўйин, ана сизга ўйин. Эрон пенальтидан бўлмаса ўйиндан гол уряпти. Рамин Ризоян ўйинда ҳисобни тенглаштирди. Дарвозабон қайтарган тўпга шай бўлган Ризоян гол урди, 1:1

10. ЙЎҚ. Меҳди Тареми пенальтидан гол ура олмади. Дастлабки 10 дақиқалик шунчаки зўр ўтяпти.

9. ПЕНАЛЬТИ. Эрон терма жамоаси 11 метрлик нуқтадан тепади. Марчиняк нуқтага ишора қилди.

4. ГОЛ. Миср учрашувда тезкор гол урди. Жарима майдончаси ичидаги тартибсизликдан Маҳмуд Собир фойдаланиб кетди. У Бейронванднинг оёқлари остидан тўпни дарвозага йўллади.

2. Илк дақиқалардан устунлик Миср томонида. Тезкор паслар билан олдинга юряпти.

  • Ўйинга старт берилди.

  • Икки давлат мадҳиялари янгради. Ўйинга барча нарса тайёр.

  • Жамоалар майдонга чиқиб келди.

Ўхшаш янгиликлар


Iskandarov AbdulazizМуаллиф