

– Мен Уругвай футболига ҳеч нарса қолдирмаяпман. Ҳеч нарса. Агар натижа бўлмаса, мураббийнинг қўшган ҳар қандай ҳиссаси нолга тенглашади.
Саралаш босқичидаги тўртинчи ўрин бефойда бўлиб чиқди. Америка Кубогидаги учинчи ўрин ҳам — худди шундай. Жаҳон чемпионатидаги иштирок ҳақида эса… бу ерда тушунтиришга ҳожат ҳам йўқ.
Аввалроқ мураббий ва жамоанинг юлдузли футболчилари ўртасидаги муносабатлар ёмонлашгани ҳақида хабар берилганди. Бугунги учрашувнинг 57-дақиқасида Федерико Вальверде захирага олинаётган вақтида либоси билан оғзини ёпган ҳолда мураббийга нимадир деди.
Эслатиб ўтамиз, Уругвай терма жамоаси гуруҳда 2 очко тўплаган ҳолда плей-офф йўлланмасидан маҳрум бўлишди.



