

Бу ҳақда “Sky Sport” хабар берди.
Манбага кўра, клублар 21 ёшли посбоннинг трансфери бўйича дастлабки музокараларни ўтказиб бўлишган. Мюнхенликлар Риссерни қишки трансфер ойнасида сотиб олиб, мавсум охиригача "Ланс"да ижарада қолдириш ниятида.
Франциялик дарвозабон 2026/27 йилги мавсум 15 та ўйинда майдонга тушиб, 31 та гол ўтказиб юборди. 2025/26 йилги мавсум якунларига кўра, Риссер Франция чемпионатининг энг яхши дарвозабони деб топилган эди.



