Венсан Компани ишига қайтмоқда

Sherzod Nurmatov
20 ноя 2026, 12:15
Мюнхеннинг "Бавария" жамоаси бош мураббийи Венсан Компани соғлиғидаги муаммолардан сўнг яна мураббийлар ўриндиғига қайтяпти.

Мутахассис Бундеслиганинг "Кёльн"га қарши яқинлашиб келаётган ўйинида жамоани бошқаришини тасдиқлади.

40 ёшли бельгиялик мураббий 19 ноябрь куни матбуот анжумани ўтказиб, ўз аҳволи ҳақида гапириб берди. Компанининг сўзларига кўра, ҳозирда унинг соғлиғига ҳеч нарса таҳдид солмаяпти. Шунингдек, у дастлаб ўз ҳолатига етарлича эътибор бермаганини тан олди.

"Мен шунчаки касал эдим ва, эҳтимол, ўз танамга етарлича қулоқ солмагандирман. Буни камайтириб кўрсатмоқчи эмасман, бу ҳақиқатан ҳам шок бўлди. Шуни айтишим керакки, мен мутлақо соғломман. Биз кўплаб тестлар ўтказдик ва уларнинг барчаси яхши чиқди", – деди мураббий.

Ўхшаш янгиликлар

Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: fcbayern.com