

У жамоада жисмоний тайёргарлик учун масъул бўлиши кутилмоқда ва агар штабга расман киритилса, клубнинг 148 йиллик тарихида эркаклар жамоасида ишлаган илк аёл мураббийга айланади.
Спорт фанлари доктори илмий даражасига эга бўлган испаниялик мутахассис бунгача Барселона университетида дарс берган, Испаниянинг "Леванте Бадалона" аёллар клубида ишлаган ҳамда Почеттино бошчилигидаги АҚШ эркаклар терма жамоаси штабида фаолият юритган.



