

“Жаҳон чемпионатида Франция ғалаба қозонади. Биламан, мени француз бўлгани учун шундай фикрлаяпти, дейишингиз мумкин. Аммо турнирдаги ҳозирги вазиятни таҳлил қилсангиз, уларнинг ўзгача бир тезликда ҳаракат қилаётганини кўрасиз.
Мени ўйлантираётган ягона жамоа — бу Испания. Агар ҳозир кимдир Францияни мағлуб эта олса, мен Испанияни кўрсатган бўлардим. Чунки уларнинг техник даражаси французларникидан юқори. Улар айни дамда дунёда ҳеч кимда бўлмаган жамоавий ўйин сифати ва маданиятига эга. Ҳар ҳолда, ҳеч ким бундай юқори даражада эмас.
Шу сабабли асосий кураш айнан мана шу икки жамоа ўртасида кечади деб ўйлайман”, – деди Венгер.



