Валерий Кечинов: "Жаҳон чемпионатида Ўзбекистонга қарши ўйнаш ҳеч кимга, ҳатто Португалияга ҳам осон бўлмайди"

Sherzod Nurmatov
6 апр 2026, 12:55
Ўзбекистон терма жамоаси собиқ футболчиси Валерий Кечинов Ўзбекистон МТЖнинг Жаҳон чемпионатидаги иштироки ҳақида фикр билдирди.

"Ўзбекистон Жаҳон чемпионатида оғир гуруҳдан жой олди ва у бу ҳар бир жамоа учун шундай. Яқинда Конго ДРнинг ўйинини томоша қилдим ва жамоа жуда ижобий таассурот қолдирди. Албатта, иккита жамоа ажралиб туради ва фаворитлардир — Португалия ва Колумбия. Лекин менимча, Ўзбекистон ҳам уларга қийинчилик туғдиради. Европада яхши ўйинчилари бор — Шомуродов, Файзуллаев, Ҳусанов. Уларга қарши ўйнаш ҳеч кимга, ҳатто Португалияга ҳам осон бўлмайди", – деди Кечинов.

3.jpg

Ўзбекистон "K" гуруҳида Португалия, Колумбия ва Конго ДР билан рўбарў келади. Фабио Каннаваро шогирдлари 18 июнь куни илк турда Колумбия билан ўйнайди.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: championat.ru