

— Россия ва Ўзбекистон терма жамоалари ўртасидаги жавоб ўртоқлик учрашувини энди Россия Федерацияси ҳудудида ўтказиш режалаштирилмоқдами?
— Ҳа, албатта, биз Россия билан барча даражаларда ўйнашни режалаштиряпмиз. Агар адашмасам, ҳозир 20 ёшгача бўлган қизлар терма жамоалари ўртасида ҳам ўйин ўтказишга тайёргарлик кўряпмиз.
Эркаклар миллий терма жамоаларига келсак, албатта Ўзбекистон ва Россия ўртасида ўртоқлик баҳсларини ўтказишда давом этишни режалаштирганмиз. Фақат Осиё Кубогининг бекор қилиниши режаларимизни ўзгартириб юборди, шу сабабли ҳозир тақвимни қайта кўриб чиқишга тўғри келмоқда. Биз барча режаларимиз ва тақвимни қайта тузиб чиқамиз. Шубҳасиз, Россия билан яна ўйнашни режалаштиряпмиз. Асосий жамоаларимизнинг жавоб ўйини Россия Федерацияси ҳудудида ўтказилиши мумкин”, – деди Тошев “Sport24” мухбири Владислав Шапиро билан суҳбатда.
Эслатиб ўтамиз, 2026 йилнинг 12 ноябрь куни Тошкентдаги "Пахтакор" стадионида бўлиб ўтган ўртоқлик учрашувида Россия терма жамоаси Ўзбекистон устидан 3:2 ҳисобида ғалаба қозонган эди.



