Вадим Шадиматов: "Осон бўлмаган баҳсда ғалаба қозондик"

Administrator
13 окт 2026, 23:49
Пролига 22-турдан ўрин олган "Пахтакор фарм" – "Арал" учрашувидан сўнг "Арал" жамоаси бош мураббийи Вадим Шадиматов матбуот анжуманида иштирок этди.

- Ўйин ҳақида фикрингиз?

- Ҳаммага хайрли кеч. Барчани ғалаба билан табриклайман. Рақибимиз "Пахтакор фарм" турнир жадвали қуйи поғоналарида бораётган бўлса-да, бизга қийин ўйин таклиф этди. Бу жамоа исталган жамоага қаршилик кўрсата олди. Осон бўлмаган баҳсда ғалаба қозондик.

- "Арал" биринчи таймни яхши ўтказди, бироқ иккинчи бўлимда суст ҳаракат қилди.

- Тўғри айтдингиз, бугун икки хил тайм кўрдик. Ўтган ўйинда ҳам шундай бўлганди. Ҳар бир учрашувни бир хил темпда ўтказиш осон эмас. Рақибимиз ёш ва тезкор. Бизга қарши яхши тайёргарлик кўриб келган экан. Иккинчи таймда орқага қайтишимизга тўғри келди, қарши ҳужумлардан фойдаланишни маъқул кўрдик. Омадли ва омадсиз ҳаракатларимиз бўлди, ишлашда давом этамиз.

- Бугун яқин таъқибчилар - "Металлург" ва "Шўртан" ўзаро тўқнаш келиб ўйин дуранг натижа билан якун топди.

- Хурсанд бўлишга ҳали эрта. Биз ҳали Суперлигага чиққанимиз йўқ. Чемпионат давом этяпти. Биз ўйиндан ўйинга ҳаракат қилиб боряпмиз. Мақсадимиз ҳар бир баҳсда юз фоизли натижа қайд этиш.

Ўхшаш янгиликлар


AdministratorМуаллиф
Манба: Championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›