

- Ўйин ҳақида фикрингиз?
- Ҳаммага хайрли кеч. Аввало барчани "Арал" жамоасининг Суперлигага чиққани билан табриклайман. Бу йил яхши мавсумни ўтказдик ва якунда Суперлига йўлланмасини қўлга киритдик. Ўйлайманки, мақсадимиз бу билан тўхтаб қолмайди. Суперлигада ҳам ўзимизни кўрсатишга ва шу орқали Қорақалпоғистон футболи ривожига ҳисса қўшишга ҳаракат қиламиз. Бугун бизда катта байрам, бунинг учун ҳаммага раҳмат.



