Мустақил футбол регулятори: аксарият инглиз клублари молиявий инқироз ёқасида турибди

Administrator
14 окт 2026, 00:30
Англия клублари молиявий муаммоларни бошдан кечирмоқда.

Аксарият инглиз клублари молиявий инқироз ёқасида турибди. Бу ҳақда мустақил футбол регуляторининг ҳисоботида маълум қилинган. Тадқиқот шуни кўрсатдики, Англиянинг энг юқори бешта дивизион клубларнинг 94 фоизи зарар билан ишламоқда, Англия футбол лигаси (EFL) ва Миллий лига клубларининг 60 фоиздан ортиғи эса техник жиҳатдан тўловга қобилиятсиз ҳисобланади.

Регулятор "ўсиб бораётган қарзлар ва клуб эгалари томонидан молиялаштирилишга ҳаддан ташқари қарамликнинг хавфли уйғунлиги клублар ҳамда уларнинг мухлисларини хавф остида қолдираётгани" ҳақида огоҳлантирмоқда.

Ҳисоботда, шунингдек, АПЛнинг иқтисодий ютуқларига қарамай, дивизионлар ўртасидаги ва уларнинг ичидаги молиявий тафовут сезиларли даражада кенгайгани қайд этилган.

Ҳужжатда қуйидаги маълумотлар келтирилган:

– Англиянинг бешта юқори лигасидаги клубларнинг 94 фоизи 2025/26-йилги мавсумда зарар кўрди;

– EFL ва Миллий лиганинг 17 та клуби, ҳатто футболчилари бепул ўйнаган тақдирда ҳам, зарар билан ишлашда давом этган бўларди;

– Клубларнинг 66 фоизи эгалари томонидан янги молиявий маблағлар ажратилмаса, 90 кундан ортиқ фаолият юрита олмасди;

– Клубларнинг 29 фоизи бундай молиялаштиришсиз ҳатто 30 кун ҳам дош бера олмаслигини билдирган;

– Клубларнинг 60 фоизида умуман бизнес-режа йўқ.

Регуляторнинг фикрича, мазкур ҳисобот инглиз футболи учун "огоҳлик қўнғироғи бўлиши керак".

Ўхшаш янгиликлар


AdministratorМуаллиф
Манба: BBC

Сўнгги янгиликлар

Барча ›